Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Шахсга доир маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий масалалар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Битимни (2020 йил 18 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Шахсга доир маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий масалалар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Битимни (2020 йил 18 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 13 майда киритилган «Шахсга доир маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий масалалар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Битимни (2020 йил 18 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 май,
2086-V-сон