Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«1993 йил 24 сентябрдаги Қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги Баённомани тасдиқлаш тўғрисида»ги ҚЛ-224-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«1993 йил 24 сентябрдаги Қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги Баённомани тасдиқлаш тўғрисида»ги ҚЛ-224-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 13 майда киритилган «1993 йил 24 сентябрдаги Қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги Баённомани тасдиқлаш тўғрисида»ги ҚЛ-224-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 май,
2084-V-сон