Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Автомобил йўлларидаги фото ва видеоқайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ҳамда йўл ҳаракати соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А. Ташпулатовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Автомобил йўлларидаги фото ва видеоқайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ҳамда йўл ҳаракати соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А. Ташпулатов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 май,
2107-V-сон