ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий алоқалар изчил ривожланиб, кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, Туркия Республикасининг асосчиси ва биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан ҳамда унинг жаҳон тарихидаги беқиёс ўрни ва хизматларини эътироф этган ҳолда қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилаётган «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига (Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача) Мустафо Камол Отатурк номи берилсин.
2. Кадастр агентлиги ушбу қарорга мувофиқ Географик объектлар номларининг давлат реестрига ҳамда мазкур ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
(а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбонини барпо этиш ишларини жадаллаштириб, қисқа муддатда фойдаланишга топширсин;
(б) Мустафо Камол Отатурк кўчаси номи ва кўчмас мулк объектлари рақамлари кўрсаткичларини ўрнатиш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 июнь,
ПҚ-226-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 07/26/226/0605-сон)