11.06.2026 йилдаги ПҚ-222-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2800-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошидан қонуний фойдаланиш тартиби устидан назоратни янада кучайтириш, давлат органларининг ижобий имижини янада мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2800-сон қарорининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳарбий хизматчи ёки тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг ходимлари бўлмаган шахсларнинг тасдиқланган ҳарбий ва идоравий формали кийимни, шу жумладан, ушбу формали кийимларнинг фарқловчи белгилари ва (ёки) рамзларига эга формали кийимни кийиши қатъиян ман этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тасдиқланган намунадаги ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош элементлари билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган фарқловчи белгилари ва рамзларига эга бўлган формали кийим-бошни нодавлат ташкилотлар томонидан жорий этиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-222-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 07/26/222/0592-сон)