Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2025 йил 20 майда Будапешт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида Париж битими доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битим тасдиқлансин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Венгрия томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 июнь,
ПҚ-221-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 07/26/221/0591-сон)