Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан бартер асосидаги товар айирбошлаш ишларини тартибга солиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 28 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолиятининг барча субъектлари учун, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудидан товарлар, ишлар ҳамда хизматларни экспорт (олиб кетиш) ва импорт (олиб келиш) қилишни лицензиялаш ҳамда квоталашнинг Ягона тартиби жорий қилинсин.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт ва импорт қилишни квоталаш ҳамда лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасига келтириш тақиқланган буюмлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонига мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси божхона органларига қуйидагиларни маълум қилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича белгиланган квоталар ҳажмида экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига кодларни 3-иловага мувофиқ;
бож пошлиналарининг вақтинча ставкалари белгиланган экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига кодларни 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар, ишлар ҳамда хизматлар рўйхатига кодларни 5-иловага мувофиқ;
марказлаштирилган тартибда ва ҳукуматлараро маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги маълумотларни.
4. Белгилаб қўйилсинки, собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан савдо ишларини тартибга солиш мақсадида:
республикадаги мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик субъектлари собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан ташқи савдо ишларини амалга оширишлари учун уларнинг ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтишлари талаб қилинмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
собиқ СССР субъекти бўлган давлатлар корхоналари билан 3 ва 5-иловаларга мувофиқ рўйхатга киритилган товарларни экспорт қилишни назарда тутувчи бартер шартномаларни тузишда нормадан ортиқча квоталарга фақат Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан йўл қўйилади. Мазкур қоида давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар доирасида тузиладиган бартер контрактларга жорий қилинмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган товарлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича товар-хом ашё биржалари иштирокида ташкил этиладиган улгуржи ярмаркаларда миллий валютага харид қилинадиган товарлар экспорти, 21 январдаги 745-сон Фармоннинг 11-банди талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, лицензияларни расмийлаштирмасдан ҳамда бож пошлиналарини тўламасдан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бартер контрактларни ҳисобга олиш мақсадида собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан ташқи савдо операцияларига махсус счётларни очиш тартибини татбиқ этсин.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда собиқ СССР субъекти бўлган мамлакатлар билан бартер контрактларнинг бажарилиши тўғрисидаги статистик ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг бошқа мамлакатлар билан фақат 3 ва 5-рўйхатга киритилган товарларни етказиб беришга, шунингдек, ҳукуматлараро битимлар ва марказлаштирилган тартибда маҳсулот етказиб бериш асосида тузилган контрактлар ва шартномаларни рўйхатдан ҳамда экспертизадан ўтказсин. Бошқа маҳсулотларнинг экспорти ва импорти квоталарсиз ва лицензияларсиз Ўзбекистон Республикаси бож қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади;
берилган лицензиялар тўғрисида республика ягона маълумотлар банки шакллантирилишини таъминласин.
6. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги воситачилик фаолиятига, шу жумладан, савдо-воситачилик ва савдо-харид фаолиятига, махсус рухсатномалар беришнинг амалдаги тартиби бекор қилинсин. Воситачи ташкилотлар квоталанадаган ва квоталанмайдиган товарлар экспортини белгиланган тартибда умумий асосда амалга оширсинлар.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда товар маҳсулот, хом ашё, материаллар, ишлар ҳамда хизматлар экспорти ва импорти бўйича тўлиқ бож статистикасининг юритилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда товарларнинг носавдо обороти учун олиб чиқиб кетилишини (жисмоний шахслар томонидан) тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 сентябрдаги 485-сон қарорининг 5, 7, 12-бандлари, шунингдек 9-банднинг тўртинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирликлар, идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 25 март,
163-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонига 3, 5-иловалар билан белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)нигина экспорт ва импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартибини белгилайди.
Қолган барча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилиш Ўзбекистон Республикасининг бож қонунчилигига мувофиқ квотасиз ва лицензиясиз амалга оширилади:
Ушбу низом мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик фаолиятининг барча субъектларига жорий этилади, Қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида квоталаш ва лицензиялашнинг ягона тартиби амал қилади, лицензия қилинадиган товарларнинг ягона рўйхатлари, экспорт квоталарини белгилаш ва тақсимлаш тизими, лицензиялар беришнинг ягона тизими унинг асоси ҳисобланади.
2. Экспорт квоталари ички ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш мақсадида нотариф бошқариш чораси сифатида белгиланади.
3. Экспорт квоталари, товарларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг мўлжалланаётган балансларидан келиб чиққан ҳолда, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда йил бошланишидан икки ой олдин тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
4. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган экспорт квоталари экспорт қилувчи корхоналар ўртасида тақсимланади ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан 10 кун ичида тегишли вазирликлар, идоралар ва экспорт қилувчи корхоналарга етказилади.
5. Экспорт квоталари давлат эҳтиёжлари квоталарига ва корхоналар эҳтиёжлари квоталарига бўлинади.
6. Давлат эҳтиёжлари квоталари қуйидагиларни назарда тутади:
ҳукуматлараро битимларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун маҳсулот етказиб бериш;
маҳсулотларни марказлаштирилган тартибда экспорт қилиш.
7. Давлат эҳтиёжлари квоталарига мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилиш вазирликлар, идоралар ва экспорт қилувчи корхоналар томонидан биринчи навбатда амалга оширилади.
8. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, идоралари ва корхоналарининг таклифлари асосида, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг тақдимномасига кўра йил давомида ҳақиқатда шаклланаётган ишлаб чиқариш ва истеъмол балансидан келиб чиққан ҳолда қўшимча квоталарни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 июль 367-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 3, 5-иловаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва берилади.
11. Лицензиялар экспорт қилувчилар ёки импорт қилувчиларнинг намунавий расмий иш қоғозларида тақдим этилган буюртманомалари асосида берилади. Буюртманома билан биргаликда мурожаат этувчи ташкилот Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тегишли бўлинмасига харидор ва сотувчи томонидан имзоланган контрактни, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, шунингдек, зарур ҳолларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни мажбурий тартибда тақдим этади.
Буюртманома берувчилар лицензия берилиши учун кўриб чиқишга тақдим этиладиган аризаларидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Контрактнинг асосий шартлари ўзгарган тақдирда (харидор ва ёки сотувчи ўзгариши, нархлар, етказиб бериш муддатлари, тўловлар турлари ўзгариши) берилган лицензиялар қайта расмийлаштирилиши керак.
12. Лицензиялар битимларни амалга ошириш учун зарур бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Буюртма берувчининг сабаблари кўрсатилган илтимоси бўйича лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Лицензияни узайтириш лицензиянинг асл нусхаларида белги қўйилган ҳолда ёзма шаклда тасдиқланади, ваколатли шахс томонидан имзоланади ҳамда унга Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг муҳри қўйилади.
Амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳолларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги аввал берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.
13. Лицензия аризаларни кўриб чиқиш ва лицензияларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим қилинганда берилади.
Ҳукуматлараро битимлар бўйича лицензияларни расмийлаштириш ва бериш учун ҳақ ундирилмайди.
14. Лицензиялар бериш тўғрисидаги қарор, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ариза берилган пайтдан бошлаб 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Лицензия бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор асосланиши ва буюртманомачига ёзма шаклда юборилиши керак.
Лицензия беришнинг асоссиз рад этилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
15. Экспорт қилувчилар экспорт қилинадиган товарларни юклаб жўнатишни фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган лицензиялар олингандан кейин амалга оширадилар.
Ариза берувчининг лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тузилган контракти борлиги унга лицензия бериш ва юкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариши учун асос ҳисобланмайди.
Олинган лицензияларнинг нусхалари юк бож декларациясига илова қилинади ҳамда лицензияланадиган товарларни чегара орқали ўтказишга асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига келтириш тақиқланган буюмлар
РЎЙХАТИ
Давлат ва ижтимоий тузумни қўпоришга, ҳудудий яхлитликни бузишга, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетига қарши қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, миллий мутлақликни ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (сионизм, антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи матбаа маҳсулотлари, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, негативларнинг фотоплёнкалари, кино, видео ва аудио маҳсулотлар, грампластинка ёзувлари, магнит тасмасига ёзилган ахборотлар ва бошқа босма, тасвирий ва овоз материаллари, шунингдек, порнографик мазмундаги материаллар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
3-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича белгиланган квоталар ҳажмида экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига
КОДЛАР
(1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонга 3-илова)
|
№ |
Маҳсулотлар номи |
ТИФ ТН Коди | |
| 1. | Омихта ем | | 2302 — 2306 (кроме 2306 10 000), 2308, 2309 90 |
| 2. | Доривор воситалар | | 3003, 3004 |
| 3. | Чигит | | 1207 20 |
| 4. | Ўсимлик мойи | | 1507 — 1515, 1516 20 (кроме его фракций) |
| 5. | Винобоп материаллар. | | 2204 — 2206, 220810 — 2208 90 |
| 6. | Ферментланган тамаки | | 2401 |
| 7. | Рангли металлар рудалари, рангли металлар концентратлари ва саноат маҳсулотлари | | 2611, 2613 — 2615, 2617, 2620(за исключением шлака, золы, дросса, окалины), 2805 11, 2805 19, 2805 21, 2805 22, 2805 30, 2805 40, 7501, 7502, 7504, 7508, 7601, 7603, 7610 — 7616, 7801, 7806, 7907, 8001, 8007, 8101 — 8112 |
| 8. | Рангли металлар прокати, рангли металлар чиқитлари ва парчалари | | 7503, 7505 —7 507, 7602, 7604 — 7609, 7802 — 7805, 7902, 7904 — 7906, 8002 — 8006 |
| 9. | Сортли кўмир | | 2701, 2704 |
| 10. | Нефть хом ашёси, нефть маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё корхоналари чиқиндилари, шу жумладан, компонентлари | | 2709, 2710, 2712 20, 2712 90, 2713, 2714, 2920 10, 3823 20, 3823 90 |
| 11. | Табиий газ, газ конденсати ва қаттиқ парафин | | 2711 11, 2711 21, 2711 29, 271220 |
| 12. | Электр энергияси | | 27160 00 00 |
| 13. | Минерал ўғитлар ва синтетик аммиак | | 3102 — 3185, 2814 |
| 14. | Кир совун | | 3401 |
| 15. | Корбоксилметмлцеллюлоза | | 3912 31 |
| 16. | Тери хом ашёси, ностандарт тери хом ашёсидан ташқари | | 4101 — 4111 |
| 17. | Пилла, хом ипак | | 5001, 5002 |
| 18. | Пахта толаси, пахта чиқитлари | | 5201 — 5204, 1404 20 000, 1404 90 000 |
| 19. | Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқитлари | | 2619 00 910, 2619 00 950, 2619 00 990, 7204, 7208 — 7216, 7219 — 7222, 7225 —7228, 7301, 7302 |
| 20. | Каноп толаси | | 5303 |
| 21. | Пўлат қувурлар | | 7303 — 7306 |
| 22. | Иккиламчи алюминий | | 7602 |
| 23. | Мис (шу жумладан, катанка ва троллейбус сими) | | 74 |
| 24. | Металл рух | | 7901 |
| 25. | Рангли металлардан тайёрланган кабель-ўтказгич маҳсулотлар | | 7413, 7614, 8544, 9001 |
| 26. | Шиша идишлар | | 7010 |
| | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
4-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
4-ИЛОВА
Бож пошлиналарининг вақтинчалик ставкалари белгиланган экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига
КОДЛАР
(1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонга 4-илова)
|
№ |
Товарнинг қисқача номи | ТИФ ТН коди | Бож пошлиналари ставкалари |
| 1. | Товар озиқбоп балиқ маҳсулоти | 0301 91 000, 0301 93000, 0301 99 190, 0302 11 000, 0302 69 110, 0302 69 190, 0303 21 000, 0303 79 110, 0303 79 190, 0304 10 110, 0304 10 190, 0304 10 910, 0304 20 110, 0304 20 190, 0304 90 100, 0305 30 900, 0305 49 400, 0305 49 900, 0305 59 900, 0305 69 900, 1604 12 900 |
50% |
| 2. | Пишлоқ ва ёғли бринза | 0406, 2106 90 100 | 50% |
| 3. | Омихта ем | 1214, 2301 — 2306, 2308, 2309 90 | 50% |
| 4. | Экиш ва қайта ишлаш учун уруғлар, мевалар ва споралар | 0602 10 100, 0602 20 100, 060291 000, 0701 10 000, 0703 10 110, 0708 10, 0708 20, 0708 21 000, 0710 22 000, 0802 31 000, 0802 50 000, 1001, 1005, 1006, 1104 19 100, 1104 19500, 110423, 110429 110, 110429310, 110429910, 110430 100, 1108, . 1201 00 100, 1202 10, 1205 00 100, 1206 00 100, 1207 20, 1207 40, 1207 91, 1207 99 100, 1209 21 000, 1209 22, 1209 91 900, 1211, 121230000 |
|
| 4. | Мойли ўсимликлар кунжараси | 1208 | 30% |
| 6. | Пахта линти | 1404 20 000 | 10% |
| 7. | Ёғлар, ўсимлик мойи, уларни эритишдан олинган маҳсулотлар, тайёрланган озиқ-овқат ёғлари | 1502, 1507 10 (кроме: 1507 10 100, 1507 10 900), 151221 | 50% |
| 8. | Макарон маҳсулотлари | 1902 | 50% |
| 9. | Винобоп материаллар | 2204 — 2206, 2208 10 — 2208 90 |
10% |
| 10. | Ишлов берилмаган тамаки | 2401 | 10% |
| 11. | Идишга солинган ош тузи | 2501 00 100, 2501 08 910 |
50% |
| 12. | Арраланган мармар | 2515 12 000 | 10% |
| 13. | Арраланган гранит | 2516 12000 | 10% |
| 14. | Гипс, ангидрид, алебастр | 2520 | 10% |
| 15. | Полиуретанлар | 3909 50 000 | 10% |
| 16. | Нефть смоласи | 3911 | 10% |
| 17. | Корбоксилметилцеллюлоза ва унинг тузлари | 391231 000 | 15% |
| 18. | Целлюлоза ва ундан тайёрланган маҳсулотлар | 3912, 4702 — 4705 | 25% |
| 19. | Полимердан тайёрланган қувурлар, қувурчалар ва шланглар | 3917 | 30% |
| 20. | Полимердан тайёрланган пленкалар | 3919 10 510, 3920 10, 392020, 3920 30, 392042 110, 392071, 3920 73 500 |
30% |
| 21. | Ёғлаш мойлари | 271000910, 271000930, 2710 00 990 |
20% |
| 22. | Нефтдан олинган вазелин | 2712 | 20% |
| 23. | Нефтдан олинган кокс | 2713 | 20% |
| 24. | Битумлар | 2713 10000, 2713 90, 2714, 2715 |
20% |
| 25. | Олтингугурт кислотаси | 2807 | 10% |
| 26. | Сувсиз аммиак | 2814 | 10% |
| 27. | Сунъий корунд | 2818 10000, 710420000, 710490000, 7105 10900 |
10% |
| 28. | Мис сульфати | 28332500 | 10% |
| 29. | Қўрғошин сульфати | 28332600 | 10% |
| 30. | Капролактам, лактамлар | 2933 71 000, 2933 79 000 |
15% |
| 31. | Момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш материаллар | 3005, 5601 | 10% |
| 32. | Лаклар ва бўёқлар | 3203 — 3210 | 20% |
| 33. | Синтетик ювувчи воситалар | 3001, 3402 | 20% |
| 34. | Тери хом ашёси, шу жумладан, ностандарт тери, тери | 41,0511 99 100, 0504 00 000 |
50% |
| 35. | Мўйна ва мўйна маҳсулотлари | 43, кроме, 4304 00 000 |
20% |
| 36. | Ругурт | 3605 00 000 | 50% |
| 37. | Дурадгорлик буюмлари | 440, 4415, 4418, 4407 21 310, 4407 22 310, 440791 310 |
50% |
| 38. | Полимер идишлар | 3923 10 000, 3923 30 900, 3923 90 00 |
50% |
| 39. | Консервалашга мўлжалланган шиша идиш | 7010 90 180 | 50% |
| 40. | Шиша бутилкалар | 7010 90 430, 701090530, 701090610 |
50% |
| 41. | Қоғоз, картон, ўқувчилар дафтари | 4706, 4801 — 4823 |
50% |
| 42. | Қоғоз чиқиндилари | 4707 | 50% |
| 43. | Пилла, ипак хом ашёси ва ипак чиқиндилари | 5001 — 5003 | 5% |
| 44. | Ипак ип ва ипак чиқиндиларидан тайёрланган ип | 5004, 5005, 5006 00 900 |
10% |
| 45. | Жун ва жун ип | 5101 — 5102, 5104 — 5107 |
20% |
| 46. | Жун чиқиндилари | 5103 | 10% |
| 47. | Пахта толаси ва пахта чиқиндилари (ўлик пахта) | 5201 — 5202 | 5% |
| 48. | Синтетик, сунъий ипдан тайёрланган чилвир | 5501, 5502 | 10% |
| 49. | Вискоза толаси | 5504 10 000 | 5% |
| 50. | Синтетик, сунъий толадаг эшилган ип | 5509 — 5511 | 10% |
| 51. | Қўлда тўқилган гиламлар | 5702 10 000 | 40% |
| 52. | Марварид, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган буюмлар | 7101 — 7106(кроме: 7104 20 000, 7104 90 000, 7105 10 900), 7108 — 7112, (кроме: 7109 00 000, 7111 00000 в части касающейся неблагородных металлов) 7113-7115(кроме: 711320000, 711420000, 711590000), 7116,7118 10 100, 711890 |
50% |
| 53. | Арзонбаҳо металлардан тайёрланиб қимматбаҳо металлар қопланган буюмлар | 7109 00 000 и 7111 00 000, в части касающейся неблагородных металлов; 7113 20 000, 7114 20 000, 7115 90 000, 7117 |
40% |
| 54. | Кабель маҳсулоти | 7413, 8544 кроме: 8544 59 100, 8544 59 910, 8544 59 930, 854460 110, 8544 60 130, 8544 60 910, 8544 60 930, 7614, 9001 |
20% 10% |
| 55. | Рангли металлар, қотишмалар, прокат ва буюмлар | 2603 00 000 — 2611 00000, 2613—2615, 74—76, 78—81 |
10% |
| 56. | Алюминийдан қолиплаб ўйиб тайёрланган идиш (тагига олмайдиган қопламали идишлардан ташқари) | 7615 | 50% |
| 57. | Рангли металлар чиқиндилари ва парчалари | 7503, 7602,7802, 7902, 8002, 8101 91 900, 810291 900, 8103 10900, 810420000, 810430000, 8105 10900, 810600 100, 8107 10000, 8108 10900, 8109 10900, 811000 190, 8111 00 190, 8112 11 000, 811220390, 12 30 100, 811240 190, 811291 390 |
40% |
| 58. | Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат | 97 | 100% |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
5-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхатига
КОДЛАР
(1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонга 5-илова)
|
№ |
Товарлар, ишлар ва хизматларнинг қисқача номи |
ТИФ ТН коди | |
| 1. | Дори-дармонлар, заҳарлар, гиёҳвандлик ва психотроп воситалар | | 1302, 2938, 2941, 3006, 382290 |
| 2. | Дори-дармонлар, ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳамда ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан тайёрланган тибет тиббиёти маҳсулотлари | | 0206 10 100, 0206 22 100, 0206 29 100, 0206 30 100, 0206 41 100, 0206 49 100, 0206 80 100, 0206 90 100, 0507 90, 05100511, 1211, 1302 (кроме 1302 19 300, 31 — 1302 39), 3001, 3002, 9601 |
| 3. | Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет мамлакатлардаги ўз касби бўйича фаолияти | | 9992 00 — 9996 19, 9996 33, 9649 00, 9705 |
| 4. | Кино, видео ва аудио маҳсулотларини импорт қилиш | | 3706 90, 8524 90, 9008 40 |
| 5. | Илмий-тадқиқот ишлари натижалари, ноу-хау, ихтироларни экспорт қилиш | | 9985, 9989 |
| 6. | Чет мамлакатлардаги инвестициялар | | 6980 |
| 7. | Халқаро транспорт юк ташишлар | | 9971 |
| 8. | Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари | | 3808 |
| 9. | Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи қисмлар | | 8526 (только военного назначения), 8710, 8802 (кроме 8802 11 100, 8802 12 100, 8802 20 100, 8802 30 100, 8802 40 100), 8803 (кроме 8803 КЛ100, 8803 20 100, 8803 30 100, 8803 90 910), 8805 (кроме 8805 20 100), 8906 00 9013 10, 9013 20, 9013 80, 9014, 9301, 9302, 9305 (только к оружию боевому), 9306 (кроме 9306 10, 9306 29 100, 9306 29 200, 9306 29 400, 9306 30 910, 9906 30 930) |
| 10. | Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо металлар рудалари, концентратлари, парчалари ва чиқиндилари, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, уларнинг чиқитлари, кукунлари ва рекуператори, марварид ва ундан тайёрланган буюмлар, каҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар | | 2616, 2843, 3006 40 ( только из драгоценных металлов), 7106-7115, 7118 (только из драгоценных металлов), 9003 19 100, 9021 29 100, 9101, 9111 10000, 9113 10 000, 9608 10 300, 9608 39 100, 9705 (только монеты из драгоценных металлов), 2530 90 000 (только янтарь), 7101 — 7103, 7105 (только из природных драгоценных камней), 7116 (только из жемчуга и природных драгоценных камней), 9602 (только обработанный янтарь и изделия из него) |
| 11. | Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар | | 2612, 2844, 2845 |
| 12. | Радиоактив моддалардан фойдаланган ҳолда тайёрланган приборлар ва асбоб-ускуналар | | 8401 |
| 13. | Радиоактив ва портловчи моддаларнинг чиқиндилари | | 2620, 2621 |
| | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
6-ИЛОВА
1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига
6-ИЛОВА
Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар
РЎЙХАТИ
(1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонга 6-илова)
1. Давлат ресурсларидан ун ва ёрмалар
2. Чорва моллари, парранда (декоративларидан ташқари)
3. Гўшт, шу жумладан, унинг қўшимча маҳсулотлари
4. Мол ёғи
5. Ёғи олинган қуруқ сут
6. Чой хом ашёси, чой
7. Қанд-шакар
8. Этил спирти
9. Катта бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган қадимий буюмлар (картиналар, скульптуралар ва бошқалар)
Кейинги таҳрирга қаранг.