Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018 14.11.1998 йилдаги 474-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ АВТОМОБИЛЬ НАЗОРАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги пайтларда Давлат автомобиль назорати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш пайтида йўлларда ҳаракатланиш иштирокчиларига нисбатан қўпол муомалада бўлиш, уларнинг ҳуқуқларини бузиш, ўз ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур нуқсонларни бартараф этиш, ички ишлар идораларининг Давлат автомобиль назорати тизими ходимларининг маданиятини ошириш, улар томонидан хизмат интизомига ва қонунчиликка оғишмай риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (З.А. Алматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ички ишлар идоралари ДАН тизими шахсий таркибини уч ой муддатда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш воситасида унинг сафларини малакали, хизмат бурчига садоқатли, юқори маданиятли ходимлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАН хизматига ички ишлар идораларининг бошқа хизматларида камида бир йил мобайнида ўзини ижобий кўрсатган, тегишли мутахассислиги бўлган ходимларни ўтказишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ИИВ Академияси таркибида ДАН ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш куллиётини очиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги тегишли тезкор тармоқлари Миллий хавфсизлик идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ДАН ходимларининг хизмат фаолияти устидан мунтазам норасмий текширувлар ўтказишини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари ходимларини ДАН тизимига юкланган вазифаларни бажаришга жалб этиш зарурати туғилганда фақат Республика Ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги ички ишлар идораларида ДАН ходимларининг муомала маданиятини ошириш, хизмат кийимлари ва белгиларини ўрнатилган тартибда тутишларини таъминлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. А. Алматов) Республика Прокуратураси (Б. М .Мустафоев), Адлия вазирлиги (С. М. Мирсафоев), Давлат божхона қўмитаси (Ў. Т. Комилов) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Э. Қосимов) билан биргаликда бир ой ичида ДАН ходимларининг ваколат доираси, улар томонидан автомототранспорт воситаларини тўхтатиш, йўлларда ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш масалаларини тартибга солувчи Низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом Республика Ҳукумати томонидан тасдиқлангандан сўнг уни ҳар бир ДАН ходими диққатига етказсин ва унга аниқ, оғишмай риоя этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомда кўзда тутилмаган ҳолатларда ДАН ходимлари томонидан автомототранспорт воситаларини тўхтатишни, йўлларда қатновни чеклашни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигига зарар келтириш ва хизмат интизомини бузиш деб баҳоласин, айбдорларга ички ишлар идораларидан бўшатишгача бўлган қатъий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ДАН ходимлари томонидан ҳайдовчилар ва йўловчиларга нисбатан қўполлик қилиш ҳолатлари ваколатдан четга чиқувчи, хизмат этикасига зид ва «Ички ишлар идоралари ходими» номини бадном қилувчи ҳолат деб белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси (Қ. М. Сидиқназаров), «Ватанпарвар» жамияти (А. А. Абдуқаҳҳоров) ҳайдовчилар ва тингловчилар орасида уларнинг ҳуқуқлари, ДАН ходимлари ваколатларини тушунтириш ишларини ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оммавий ахборот воситаларига ДАН ходимлари ва йўлларда ҳаракатланиш иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, белгиланган қоидаларга риоя этиш каби масалаларга оид муаммоларни кенг ёритиш таклиф қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. М. Мирсафоев) ва Ички ишлар вазирлиги (З. А. Алматов) бир ой ичида тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У. Ч. Худойқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474-сон