19.12.2025 йилдаги СҚ-290-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2025 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2025 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузасини кўриб чиқиб, соҳада бир қатор ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мониторинг қилиш асосида аниқланган бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати юзасидан 3 та тақдимнома, 2 та огоҳлантириш, 7 та хулоса ҳамда 3 та суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисида илтимоснома киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 23 та жиноят иши ҳамда 28 та маъмурий иш қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларга доир 54 та қонунчилик ҳужжатига таклифлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсманига 2025 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлардан келиб тушган 530 та хабарнома назоратга олиниб, ўз вақтида кўриб чиқилган ҳамда бола ҳуқуқлари бузилиши аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсирчан чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил ҳолатига кўра 81 253 нафар бола жойлаштиришнинг муқобил шаклларида тарбияланаётган бўлиб, шундан 6 585 нафари етим, 5 290 нафари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган. Ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетганлиги сабабли 69 378 нафар болага васийлик ёки ҳомийлик белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий болалар уйи сони 310 тага етказилиб, уларда 608 нафар бола тарбияланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар Бола омбудсманлари билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 115 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирган 608 нафар (2024 йилда 208 нафар) шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани номига 1 934 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 84 фоизга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаатларнинг 355 таси (18,4 фоизи) шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга, 758 таси (39,1 фоизи) ижтимоий ҳуқуқларга, 48 таси (2,5 фоизи) иқтисодий ва экологик ҳуқуқларга, 773 таси (39,9 фоизи) бошқа масалаларга тегишли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳри (470 та), Сурхондарё вилояти (254 та) ва Тошкент вилоятига (236 та) тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган мурожаатларнинг 509 таси (26,3 фоизи) ижобий ҳал этилган, 708 таси (36,6 фоизи) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 573 таси (29,6 фоизи) тегишлилиги бўйича юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни ўрганиш юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларга 1593 та сўров киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсманининг 35 та шахсий қабули ташкил этилиб, унда 98 та мурожаат кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсманининг тегишли буйруғи билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид 10 та халқаро тадбир ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчилик ва халқаро стандартларни тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, бола манфаатлари ҳимоясига оид 2,3 мингга яқин медиа-материал эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти натижалари юзасидан 2 та брифинг ташкил қилинган, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатлар юзасидан 65 та расмий баёнот билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари томонидан риоя этилиши юзасидан олиб борилган таҳлиллар соҳада амалга оширилган муайян ишлар билан бир қаторда, эътибор қаратилиши лозим бўлган камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, судлар томонидан болага нисбатан зўравонликка оид 937 нафар шахсга нисбатан 666 та жиноят иши кўриб чиқилиб, ушбу жиноятлар оқибатида 781 нафар бола жабрланган, шу жумладан, 30 нафари (2024 йилда 21 нафар) вафот этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болага қарши қасддан одам ўлдиришга оид 19 та жиноят иши (20 нафар шахс томонидан содир этилган) кўриб чиқилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан бу кўрсаткич 2 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушган болага қарши жиноятлар тўғрисидаги 235 та махсус хабарноманинг 37 фоизи жинсий эркинликка қарши жиноятларга тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, болага нисбатан зўравонлик содир этганлик учун 72 нафар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада руҳий носоғлом бўлган ота-оналар томонидан вояга етмаган фарзандларига нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатларга руҳий носоғлом шахсларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масалаларининг ўз вақтида кўриб чиқилмагани ва тегишли тартибда текширувлар ўтказилмагани, уларнинг руҳий ҳолати бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмагани ҳамда даволаш ишлари тўлиқ таъминланмагани, шунингдек, бундай шахслар ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларига ўз вақтида хабар берилмагани сабаб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан бола билан кўришиш тартибини белгилаш (5 693 та), болани ўз тарбиясига олиш (2 949 та) ҳамда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга доир (1 355) кўрилган фуқаролик ишларида айрим ҳолларда боланинг энг устун манфаатлари инобатга олинмасдан она тарафи манфаатларига устунлик берилган ҳолда вазиятга баҳо бериш ҳолатлари кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани номига келиб тушган мурожаатларнинг 34 фоизи (2024 йилда 32,6 фоиз) таълим муассасаларидаги (шундан 28,9 фоизи педагоглар томонидан) зўравонлик ҳолатларига тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга нисбатан педагоглар томонидан 44 та тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланган. Шунингдек, умумтаълим мактабларида болаларга нисбатан зўравонликка оид 14 та ҳолат қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида тергов ҳибсхоналарида вояга етмаганларни жойлаштиришда белгиланган меъёрларга риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган қаровсиз болаларга таълим бериш бўйича жалб этилган педагог-ходимлар меҳнатига ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш тартибининг аниқ белгиланмаганлиги бу ерда сақланаётган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқининг чекланишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 548 543 нафар мактаб ўқувчиларидан фақат 1 302 743 нафари (20 фоиз) ва 2 220 747 нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларидан атиги 337 747 нафари (15,2 фоиз) профилактик тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича 403 та шифокорлик, улардан 141 та оилавий шифокор ва 331 дан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ўринлари вакант бўлганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида 1 765 нафар болалар илк маротаба сил касаллиги билан касалланган ва 100 000 аҳолининг 0 — 17 ёшдагиларга нисбатан интенсив кўрсаткич 13,3 ни ташкил қилиб, 2024 йилга нисбатан 9,1 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил ҳолатига кўра республикада 8 нафар 17 ёшли бола гиёҳвандлик ва 5 нафари (3 та — 17 ёш, 2 та — 16 ёш) заҳарвандлик ташхиси билан диспансер ҳисобида турганлиги аниқланган. Наркология муассасаларида вояга етмаганларни даволаш учун алоҳида бўлимлар ташкил этилмагани оқибатида улар катта ёшдаги наркологик беморлар билан биргаликда сақланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун «Ягона мавсумий таомнома» асосида маҳсулот етказиб берилиши белгиланган бўлса-да, аутсорсер томонидан маҳсулотларни кунлик таомномада белгиланганидек етказиб берилмаслик ҳолатлари қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, айрим ҳудудлардаги таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши ҳолатлари кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали бошқарилади. Ушбу ахборот тизимида айрим ҳолатларда навбати пастлаб кетиши фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олинмаган ногиронлиги бўлган болалар 22 329 нафарни ташкил этмоқда. Хусусан, уларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш даражаси бўйича Бухоро (75 фоиз), Самарқанд (76 фоиз) ва Хоразм (79 фоиз) вилоятларида кўрсаткичлар бошқа ҳудудларга нисбатан пастлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлашга оид 5 736 та, таълим олишига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир 19 359 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш ҳолатларининг содир этилиши 2024 йилга нисбатан 78,6 фоизга ошиб, 375 тани ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсманига боланинг таъминоти билан боғлиқ 223 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алиментни тўлашдан қасддан бўйин товлаган 16 163 нафар шахс маъмурий ва 1 283 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар, давлат ижрочилари томонидан қасддан бўйин товлаб келаётган 3 960 нафар қарздорнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмаганини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турган жойи ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган 2 677 нафар қарздорга нисбатан маҳаллий ва халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 2024 йилга нисбатан 7,1 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича судларда 3 301 нафар вояга етмаган шахс томонидан содир этилган 2 584 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганлар томонидан олдини олиш мумкин бўлган 2 554 та жиноят содир этилган бўлиб, бунда қизлар улуши 9 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарнинг 70 271 нафари профилактик ҳисобга олиниб, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 26 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур даврда вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг 224 845 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган (2024 йилга нисбатан 27,3 фоизга ўсган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 370 та ҳолат бир йил давомида такрор содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслар томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига ёи қўйиш бўйича 5 792 та ҳолат аниқланиб, 2024 йилга нисбатан 267,5 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари мажбурий тартибда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2 та, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 та ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1 та қонунчилик ҳужжати лойиҳаси Болалар омбудсмани билан келишилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга унинг йиғилиши муҳокамасида кўриб чиқиш учун 13 та масала бўйича таклифлар киритилган бўлса-да, уларни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қарор қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Болалар омбудсманининг минтақавий вакили тегишли ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маъруза тақдим этиб бориши тизимли йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2025 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Болалар омбудсманининг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳудудларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маърузалар киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан олиб борилган парламент назорати, бола ҳуқуқларининг таъминланишини ҳамда ҳимоя қилинишини мониторинг қилиш натижалари ҳамда бола ҳуқуқларига тааллуқли мурожаатлар таҳлили асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда болаларга нисбатан энг кўп зўравонлик жиноятлари содир этилган ҳудудларда ўрганишлар олиб борсин ва натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида режа асосида давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳайъат йиғилишларида болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ташкил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудлар ҳамда давлат органлари кесимида муаммоли ҳолатни бевосита жойига чиққан ҳолда танқидий муҳокама қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ўртасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болалар, шунингдек етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия муассасаларини тамомлаганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларини жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ва хулосалар берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани сўровларига ўз вақтида жавоб бермаган ҳамда боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини белгиланган тартибда келишмаган давлат органлари масъулиятини ошириш юзасидан Олий Мажлис палаталарига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани томонидан амалга оширилган ишларни кенг ёритиш учун оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда маълум қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола билан кўришиш, болани ўз тарбиясига олиш ҳамда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга доир фуқаролик ишларида суд органлари томонидан боланинг энг устун манфаатларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий носоғлом шахсларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масалаларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин бир йил давомида мазкур ҳолатни такрорлаганлик, шунингдек кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслар томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан халқаро тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган таълим муассасалари, кичик ҳажмли болалар уйи ва оилавий болалар уйларини шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган дори-дармонлар билан таъминлаш, болаларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, иситиш тизими билан тўлиқ жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тергов ҳибсхоналарида вояга етмаганларни жойлаштиришда белгиланган меъёрларга риоя этиш юзасидан тизимли ишларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги билан биргаликда наркодиспансерларда вояга етмаганларни катта ёшдаги наркологик касалликларга чалинган беморлардан алоҳида даволаш учун вояга етмаганлар бўлимларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан манзилли ишларни ташкил этсин, хусусан мактабгача таълим ташкилотлари учун аутсорсер томонидан маҳсулотларни кунлик таомномада белгиланганидек етказиб берилишини қатъий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек педагог ходимлар томонидан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда болаларни рақамли муҳитдаги тазйиқ, кибербуллинг ва бошқа турдаги рақамли зўравонликлардан, зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш, бундай ҳолатларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича таъсирчан профилактик чора-тадбирлар белгиласин ҳамда болалар, ота-оналар ва таълим муассасалари ўртасида рақамли хавфсизлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тизимли ишларни ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан биргаликда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган қаровсиз болаларга таълим бериш бўйича жалб этилган педагог-ходимлар меҳнатига ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш тартибини аниқ белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Болалар боғчаси» ахборот тизимида навбат шакллантириш ва юритиш механизмларини қайта кўриб чиқиш, фуқаролар мурожаатларига сабаб бўлаётган техник ва ташкилий омилларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин, шунингдек, навбат ўзгаришлари бўйича ота-оналар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий ҳолати бузилган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг руҳий ҳолати бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда болага нисбатан зўравонлик содир этган, руҳий ҳолати бузилган ота-она, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки оиланинг бошқа аъзоси тиббиёт муассасасидан уйга чиқарилганда васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини мунтазам профилактик тиббий кўрикдан ўтказиб бориш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар учун мўлжалланган силни даволаш муассасаларидаги шароитни яхшилаш, силга қарши препаратларни доимий равишда касалхоналарга етказиб бериш, даволаш натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг психологик ҳолатини тизимли равишда ўрганиш, уларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, психологик кўмакка муҳтож бўлган ёшлар билан манзилли ишлаш, шунингдек, ушбу йўналишда профилактик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда наркология муассасаларида вояга етмаганлар учун алоҳида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда республикада фтизиопедиатр мутахассисларни тайёрлаш бўйича магистратура ва клиник ординатурада (резидентурада) давлат грантлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида вакант бўлган жойларни соҳа мутахассислари билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси алимент тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, бу борада давлат ижрочиларининг шахсий масъулияти ҳамда жавобгарлигини кучайтириш, ижро ҳаракатлари устидан таъсирчан назорат механизмларини жорий этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болага нисбатан зўравонлик содир этган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан алоҳида манзилли режа асосида ишлашни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга Болалар омбудсмани томонидан киритиладиган бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маъруза ҳамда махсус маърузаларни белгиланган тартибда мунтазам кўриб чиқиш, уларда кўтарилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш ҳамда уларнинг ижроси устидан таъсирчан назоратни таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ўрнатилган тартибда Болалар омбудсмани билан келишилишини алоҳида назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари Болалар омбудсмани томонидан мониторинг натижалари юзасидан киритилган ахборот ва таклифларни масъул вазирлик ҳамда идоралар иштирокида муҳокама қилиб борсин, зарур ҳолларда, қўмита эшитувларини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар омбудсмани минтақавий вакилининг ҳудудларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисидаги маърузаларини ўз сессияларида эшитиш ва муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий вакилларга мурожаатларнинг жойларга чиққан ҳолда кўриб чиқилишида ва бу борада самарадорликни оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-290-V-сон