30.06.1998 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 02.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЖАР» СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ КОМПЛЕКСИНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИ БАЛАНСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БАЛАНСИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг шахсий таркиби жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш, шунингдек комплекснинг спорт ва моддий-техника базасини халқаро талабларга мос юқори даражада сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиши тугалланган «Жар» спорт-соғломлаштириш комплекси объектлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига текин берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида «Жар» спорт-соғломлаштириш комплексини қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича қўшма комиссия ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Жар» спорт-соғломлаштириш комплексини сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун ходимларнинг умумий сони 150 нафардан иборат этиб тасдиқлансин, шу жумладан 75 нафари — ички ишлар органлари ва ички қўшинлар бўйича ходимларнинг умумий сони доирасида; 75 нафари — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига сақланган ҳолда қўшимча равишда ажратилади (илова қилинади).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат спорт қўмитаси билан биргаликда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Жар» спорт-соғломлаштириш комплекси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Жар» спорт-соғломлаштириш комплексига сарфланадиган харажатларни 1998 йил учун тасдиқланган маблағлар доирасида амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бюджет маблағларини белгилашда «Жар» спорт-соғломлаштириш комплекси томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадларни ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
30 июндаги 271-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жар» спорт-соғломлаштириш комплексини сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳаммаси‎

Бюджет
‎ҳисобига қўшимча равишда

Ички ишлар вазирлиги ходимлари сони ҳисобига

Ҳаммаси

150

75

75

улардан:‎
катта ва кичик бошлиқлар
‎таркибига кирувчилар

25‎

25‎

—‎

кичик ва оддий бошлиқлар
‎таркибига кирувчилар

50‎

50‎

—‎

ишчи ва хизматчилар

75‎

—‎

75‎