Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.07.2003 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 18.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЛАЛАР СПОРТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА БОЛАЛАР УЧУН СПОРТ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар спортини янада тарғиб қилиш, болалар учун ишлаб чиқарилаётган спорт товарлари турларини кўпайтириш ҳамда минтақалар, мактабгача болалар муассасалари, мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари ва «Маҳалла» ҳудудий жамғармаларининг спорт товарларига эҳтиёжини ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг республика ҳудудларида спорт кийимлари ва анжомларини намойиш қилиш ва сотиш бўйича доимий ишлайдиган кўргазмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига ижара ҳақи тўловидан озод қилган ҳолда спорт кийимлари, пойабзаллари ва анжомларининг ихтиcослаштирилган кўргазмаларини ташкил этиш учун иловага мувофиқ бинолар ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган кўргазмалар учун ажратилаётган биноларда таъмирлаш ишларини, шу жумладан сотиладиган товарлар намуналари намойиш қилиш учун витриналарни жиҳозлашни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган кўргазмалар негизида спорт товарларини ҳар ойда намойиш қилишни (кўрсатишни), уларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг реклама қилган ҳолда ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган кўргазмаларда буюртмаларни ҳисобга олишни, аҳолининг спорт кийимлари, пойабзаллари ва анжомларига талабини ўрганишни амалга оширсинлар, тегишли тавсияномаларни маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекчармпойабзали» (Холмуродов), «Ўзбек ипаги» (Аҳмадалиев), уюшмалари, «Файз» холдинг компанияси (Азимова), «Совпластитал» (Мелкумов) қўшма корхонаси, «Стеклопластик» (Саидмуродов) акциядорлик жамияти, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти (Кучеров), «Ўзбекнефтгаз» (Мажидов), «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» (Матчонов) компаниялари, корхоналарида спорт кийимлари ва анжомлари ишлаб чиқарадиган бошқа вазирликлар ва идоралар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган миқдорда ва турларда, спорт товарлари турларининг вақти-вақти билан янгиланиб турилишини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган кўргазмаларга етказиб берилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 фeвралдаги 76-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 81-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзтелерадио» компанияси (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Шоғуломов) телевидение, радио орқали ва матбуотда спорт товарлари кўргазмаларининг кенг ёритилишини, реклама қилинишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
18 июлдаги 318-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт кийимлари ва анжомларини намойиш қилиш ва сотиш бўйича доимий ишлайдиган кўргазмаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖОЙЛАШИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ҳудудлар номи‎

Кўргазмаларнинг жойлашиши‎

1.‎

Қорақалпоғистон
‎Республикаси ‎

Нукус шаҳри, Ерназар Алакўз кўчаси, «Айдинйўл» савдо комплекси ‎

2.‎

Андижон вилояти‎

Андижон шаҳри, Чўлпон кўчаси, Марказий универсам‎

3.‎

Бухоро вилояти‎

Бухоро шаҳри, П.Неруда кўчаси, 3Б, «Семурғ» спорт комплекси‎

4.‎

Жиззах вилояти‎

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, «Наврўз» супермаркети‎

5.‎

Қашқадарё вилояти‎

Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 184, «Болалар дунёси» супермаркети ‎

6.‎

Навоий вилояти‎

Навоий шаҳри, А.Темур кўчаси, 32, товар-хом ашё биржаси биноси‎

7.‎

Наманган вилояти

Наманган шаҳри, «Исфархон» супермаркети‎

8.‎

Самарқанд вилояти‎

Самарқанд шаҳри, «Сўғдиёна» спорт комплекси ‎

9.‎

Сирдарё вилояти‎

Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси, «Алпомиш» спорт комплекси‎

10.‎

Сурхондарё вилояти‎

Термиз шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 1, «Истиқлол» супермаркети‎

11.‎

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти‎

Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 45, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК биноси ‎

12.‎

Фарғона вилояти‎

Фарғона шаҳри, Қамбаров кўчаси, 29, «Голливуд» савдо комплекси ‎

13.‎

Хоразм вилояти‎

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 30, марказий биржа биноси‎