26.06.1998 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.06.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ КОМПЛЕКСИ АТРОФИДА ЯШИЛ ВОҲА БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шўртан газ-кимё комплексини ва унга ёндош ҳудудларни қум босишидан муҳофаза қилиш ҳамда ушбу минтақада экология вазиятини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Шўртан газ-кимё комплексига ёндош 5 минг гектар ерни ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси кўрсатиб ўтилган ерларда 1998 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль йўллари, новлар ва суғориш тармоқлари бўйлаб иҳота ўрмонзорлари, манзарали иҳота дарахтзорлари, кичик ўрмонлар ва кўчатзорлар барпо этиш ҳамда келгусида уларни парвариш қилиш бўйича ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун иловага* мувофиқ маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзнефтгазқазиболиш» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари барпо этиш учун зарур бўлган техника, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат кооператив қўмитасига ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасининг техника ва транспорт воситаларини тузатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш, корхонани зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси буюртмаларига биноан, ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонасини иҳота ўрмонзорлари ва манзарали иҳота дарахтзорлари барпо этишга доир ишларни бажарувчи техника ва автомашиналарнинг узлуксиз ишлаши учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига минерал ўғитлар ва дарахтзорларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Шўртан газ-кимё комплекси атрофида яшил воҳа барпо этишни 2001 йилгача ҳар йили Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритишни ва ушбу тадбирлар учун Давлат ўрмон қўмитасига асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-сон