20.05.2026 йилдаги 265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Чирчиқ шаҳрида қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаровсиз ҳайвонларни тутиш, парваришлар ва сақлаш соҳасида замонавий ёндашувларни жорий қилиш, ушбу жараёнда жамоатчиликнинг фаол ёрдамидан фойдаланиш, ушбу ҳайвонларга нисбатан инсонпарвар муносабатда бўлиш принципларини кенг тарғиб этиш, ҳудудларда барча шароитларга эга янги типдаги питомникларни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳридаги «Маърифат» МФЙ ҳудудида қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш питомниги ташкил этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилдан бошлаб қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш питомниги ташқи бошқарувга берилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш питомнигида асосан кўнгилли ишчилар (волонтёрлар) меҳнат қилаётгани ва доимий равишда 600 тадан 1 000 тагача ҳайвонлар сақланаётгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бугунги кунда ташқи бошқарувчининг молиявий ҳолати барқарор эмаслиги, ҳомийлик маблағлари эса даврийлиги сабабли питомникни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашда қийинчиликлар юзага келаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳридаги «Маърифат» МФЙ ҳудудида жойлашган қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш питомниги негизида замонавий ёндашувлар асосида 4 минг бош қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш учун мўлжалланган янги питомникни (кейинги ўринларда — питомник) қуриш ва жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомникни лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачи функциясини Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник ҳудудида ветеринария пунктлари, карантин зоналари ва изоляция хоналарини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасининг Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими (кейинги ўринларда — ҳайвонларни тутиш бўлими) штат бирликларини амалдаги 2 нафардан 15 нафаргача ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳайвонларни тутиш бўлимига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник фаолиятини ягона бошқарув тизими асосида ташкил этиш, қаровсиз ҳайвонларни тутиш, ташиш, вақтинча сақлаш ҳамда уларга ветеринария хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй ҳайвонларини парваришлаш, стерилизация, вакцинация қилиш ҳамда уларни чиплаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник фаолиятини рақамлаштириш, ҳайвонларни ҳисобга олишнинг ягона электрон реестрини юритиш, ҳар бир ҳайвонга идентификация воситаларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ҳайвонлар сонини қисқартириш (крематорий, стерилизация, кострация ва бошқалар) бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари, волонтёрлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, хайрия маблағлари ва грантларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомникнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, даромад ва харажатларнинг шаффоф ҳисобини юритиш, питомникни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, қуйидаги харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда питомникни қуриш, жиҳозлаш, унинг атрофини ободонлаштириш, фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, ҳайвонларни тутиш бўлимига ажратилган қўшимча 13 штат бирликларини сақлаш — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни тутиш бўлими учун 2 та махсус автотранспорт воситалари, кийим-кечак ва зарур тутиш анжомларини харид қилиш — Чирчиқ шаҳри маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда питомникни қуриш, жиҳозлаш, унинг атрофини ободонлаштириш, фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, ҳайвонларни тутиш бўлимига ажратилган қўшимча штат бирликларини сақлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига 8 миллиард сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2027 йилдан бошлаб питомникнинг фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, ҳайвонларни тутиш бўлимига ажратилган қўшимча штат бирликларини сақлаш учун зарур маблағлар Чирчиқ шаҳри маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қурилиш соҳасида техник назорат қилувчи малакали мутахассисларни (консультантларни) тўғридан-тўғри шартномалар асосида вақтинчалик жалб қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 ноябрга қадар питомникни қуриш, жиҳозлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш чораларини кўрсин. Бунда питомник инфратузилмасини модернизация қилиш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида унинг ҳудудида зоотоварлар дўкони, ветеринария дорихонаси ва ўқув майдончаларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин ҳамда ҳайвонларни асраб олиш маданиятини тарғиб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2028 йил якунига қадар питомникда пулли хизматлар турларини кўпайтириш орқали уни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/265/0526-сон)