19.05.2026 йилдаги 258-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур техник имкониятлар тўлиқ яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 4.4 ва 5.2-позицияларидаги «2026 йил» сўзлари «2027 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори билан биргаликда сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи, улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш механизмларининг амалда қўлланиши юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 09/26/258/0511-сон)