Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 2 апрелда киритилган «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 апрель,
1960-V-сон