Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовга «Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг ҳамда Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовга «Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 апрель,
2012-V-сон