Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида»ги ҚЛ-197-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 19 мартда киритилган «Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида»ги ҚЛ-197-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 апрель,
2009-V-сон