Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТЕАТР» ИЖОДИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2778-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида» 1998 йил 26 мартдаги ПФ-1980-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисидаги низом, унинг таркибига кирувчи муассасалар ва бадиий жамоалар рўйхати, бирлашма дирекциясининг штат жадвали ва тузилмаси 1, 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасига:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий маълумотга эга бўлган иқтидорли ёшлардан драматурглар ва режиссёрлар тайёрлаш икки йиллик курсларини ташкил этиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
уч ой муддатда «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тизимига кирувчи муассасалар ва бадиий жамоаларнинг тузилмаси ҳамда низомларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Артмадад» жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқлаш;
«Ўзбекистон Миллий театри», «Академик театр» мақомлари бериш ҳақидаги низомларни тайёрлаш ва уларни уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг мол-мулки бўйича вориси ҳисобланади;
уюшма учун қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари ҳамда уюшма аъзолари учун белгиланган имтиёзлар «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибидаги Театр ижодкарлари уюшмаси аъзолари учун ҳам сақланиб қолади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида белгиланган имтиёзлар «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш ҳамда унинг тасарруфига кирувчи муассасаларга жорий этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори бирлашма бошқарувининг раиси ҳисобланади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 190-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ўринбосарлари эса Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
4. «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журналининг штат жадвали ва тузилмаси 5, 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Журнал таҳририяти «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси марказий аппарати жойлашган Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 49-уйга жойлаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ярим йиллик ҳисоботи якунларига кўра «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига ўтган ташкилотлар асосий фондлари ва мулкларини ўз балансидан бирлашма балансига текин ўтказсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи театр ташкилотлари ва муассасаларини маблағ билан таъминлаш тартибини сақлаб қолсин;
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси марказий аппарати ва «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин;
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг марказий аппарати ҳамда «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали таҳририятига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобилга лимит ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Маданият ишлари вазирлиги «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфидаги театр ташкилотларининг биноларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1999-2000 йилларда маблағ ажратишни режалаштирсинлар.
8. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун ажратилган лимитга мувофиқ транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали, илмий-тадқиқот, реклама ва бошқа нашрларини чоп этишда ёрдам кўрсатсин.
10. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаларини белгиланган тартибда ўрнатишни таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилотларининг ижодий имкониятларидан самарали фойдаланиш, миллий театр ютуқларини кенг тарғиб этишга йўналтирилган ўзаро гастроль алмашувларини ташкил этиш учун бевосита амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 22 май,
223-сон
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (кейинги ўринларда «Ўзбектеатр» бирлашмаси деб аталади) театр, театр-студиялар жамоаларини ва алоҳида ижодкорларни ихтиёрий равишда бирлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги мустақил муассаса ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
2. «Ўзбектеатр» бирлашмаси таркибига давлат театрлари билан бир қаторда, мулкчилик шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатьи назар, ижодий жамоалар ва алоҳида ижодкорлар ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбектеатр» бирлашмаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
4. «Ўзбектеатр» бирлашмаси алоҳида мулкка эгалик қилувчи юридик шахс ҳисобланиб, банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта счётларига, ўз муҳри ва бошқа рамзий ашёларига эга бўлади. Ўз номидан мамлакатимиздаги ва хориждаги ҳамкорлар билан турли шартнома ва битимлар тузиши, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятлар олиши, суд органларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
5. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг манзили: Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 49, 51-уйлар.
II. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг мақсади ва вазифалари
6. «Ўзбектеатр» бирлашмаси миллий театр санъатининг бой анъаналари ва ютуқларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, кишиларнинг маънавий камолотида театр санъатининг ўрнини юксалтириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарлари яратиш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни тараннум этиш, жаҳон театр санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқлардан унумли фойдаланиш, ижодкорларни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилди.
7. Қуйидагилар «Ўзбектеатр» бирлашмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзбек халқининг асрлар давомида авлоддан-авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган театр ва томоша санъати анъаналарини бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини ошириш;
мамлакатимиздаги мавжуд театрлар йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий театр санъати мактабини яратиш;
ўз таркибидаги ижодий жамоаларнинг ташкилий, молиявий, моддий-техника масалаларини ҳал этиш, уларни замонавий техника воситалари, зарур ашёлар билан таъминлаш;
Ўзбекистон театр санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, гастроль фаолиятини уюштириш ва мувофиқлаштириш;
миллий ва халқаро театр фестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш.
ўз таркибидаги ижодий жамоалар репертуарини шакллантириш;
аҳолининг театр санъатига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар олиб бориш;
мамлакатимиздаги ва чет эллардаги муассасалар билан маданий, илмий-ижодий, иқтисодий ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли шартномалар тузиш, қўшма корхоналар ташкил этиш;
театр санъати соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
«Ўзбектеатр» бирлашмаси таркибидаги муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилишнинг замонавий тизимини яратиш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш.
III. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг ҳуқуқлари
8. «Ўзбектеатр» бирлашмаси:
Ўзбекистонда ўз миллий ва хорижий валюталар ҳисоб рақамига эга бўлган бўлимлар очади;
алоҳида хизмат кўрсатган санъаткорларни, мутахассисларни Давлат мукофотлари ва Фахрий унвонларга тавсия этади;
республика ва халқаро миқёсда гастроль сафарлари уюштиради;
театр санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар ва ижодкорларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида махсус жамғарма ташкил этади;
маданий тадбирлар учун чипталар нархининг чекланган энг юқори ва энг паст даражасини тегишли тартибда белгилайди;
Низомда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида корхоналар ҳамда қўшма корхоналар очади;
маркетинг, менежмент, тижорат ва реклама соҳасида хизмат кўрсатишни ташкил этади;
аудио-видео дастурларини ёзиш, кўпайтириш ва сотиш шохобчаларини тегишли тартибда очади;
долзарб мавзуларда янги саҳна асарлари яратишга буюртма беради ва уларни сотиб олади;
ЮНЕСКО ҳузуридаги халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилади.
IV. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг маблағлари
9. Улар:
бюджет ажратмалари ҳамда бошқа марказлаштирилган маблағлар;
ишлаб чиқариш, хўжалик, молия, тижорат фаолиятидан тушган даромадлар;
ўз таркибидаги хўжалик ҳисобида бўлган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг фойдасидан ажратмалар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил топади.
10. «Ўзбектеатр» бирлашмаси қонун ҳужжатларида белгиланган: тартибда ўзига тегишли бўлган мол-мулк ва маблағлардан ўз қатнашчилари манфаатлари йўлида фойдаланади, мамлакат ҳудудида ва ташқарисида ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни қуриши ва реконструкция қилиши, сотиб олиши, ижарага олиши ва ижарага бериши мумкин.
11. «Ўзбектеатр» бирлашмаси таркибига кирувчи барча муассаса ва ташкилотлар мустақил балансга эга бўлади ҳамда бирлашманинг йиғма балансини ташкил этади.
12. «Ўзбектеатр» бирлашмаси давлат корхоналари учун белгиланган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.
V. «Ўзбектеатр» бирлашмаси қатнашчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. «Ўзбектеатр» бирлашмаси Низоми ва бошқа таъсис ҳужжатларини тан олувчи, юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобланувчи маданият ва санъат муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналар ва бирлашмалар «Ўзбектеатр» бирлашмаси қатнашчиси бўлиши мумкин.
14. Қатнашчи ташкилотлар ҳуқуқлари:
ўз фаолиятини юридик шахс сифатида мустақил юритиш;
«Ўзбектеатр» бирлашмаси ва унинг таркибидаги муассасалар хизматидан шартнома асосида фойдаланиш;
қўшма фаолият ҳужжатларида «Ўзбектеатр» бирлашмаси эмблемасини қўллаш;
тузилган шартномаларда белгиланган мажбуриятларни сақлаган ҳолда камида олти ой олдин «Ўзбектеатр» бирлашмаси раҳбариятини хабардор қилиб унинг таркибидан чиқиш.
15. «Ўзбектеатр» бирлашмаси қатнашчилари:
мазкур Низомга риоя қилишга;
«Ўзбектеатр» бирлашмасининг бошқа қатнашчилари билан тузилган қўшма фаолият шартларини бажаришга мажбурдирлар.
16. Қатнашчи ташкилотлар:
«Ўзбектеатр» бирлашмаси ёки унинг қатнашчилари билан тузилган шартномаларни бажармаганлиги учун ушбу шартномаларда ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда жавоб беради;
«Ўзбектеатр» бирлашмаси тўғрисидаги низом қоидаларига риоя қилмаганлиги учун «Ўзбектеатр» бирлашмаси таркибидан чиқарилиши мумкин.
VI. Театр ижодкорлари уюшмаси
17. «Ўзбектеатр» бирлашмаси тизимида Театр ижодкорлари уюшмаси фаолият кўрсатади.
18. Театр ижодкорлари уюшмаси ўз фаолиятини умумий йиғилишда қабул қилинган ва «Ўзбектеатр» бирлашмаси бош директори тасдиқлаган Низом асосида олиб боради.
VII. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг бошқарув тизими
19. «Ўзбектеатр» бирлашмасига Бош директор раҳбарлик қилади. Бош директор раҳбарлигидаги Бошқарув унинг тасарруф этувчи органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Бош директор Вазирлар Маҳкамаси томонидан, унинг ўринбосарлари эса Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Бош директор «Ўзбектеатр» бирлашмаси Бошқаруви ва Театр ижодкорлари уюшмасининг раиси ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 190-сонли қарори таҳририда)
22. Бош директор ўз ваколати доирасида «Ўзбектеатр» бирлашмаси Бошқаруви ва унинг тасарруфидаги муассасалар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва бошқа маъмурий ҳужжатларни чиқаради.
23. Бош директор «Ўзбектеатр» бирлашмаси ходимларини мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади ҳамда унинг таркибидаги барча муассасалар раҳбарлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади. Муассаса раҳбарлари ўз навбатида ўз ходимлари билан алоҳида-алоҳида шартномалар тузадилар.
VIII. «Ўзбектеатр» бирлашмасини тугатиш
24. «Ўзбектеатр» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши, қайта тузилиши ёки бошқа ижодий ташкилотлар билан бирлаштирилиши мумкин.
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи муассасалар ва бадиий жамоалар
РЎЙХАТИ
Алишер Навоий номидаги давлат академик опера ва балет катта театри
Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри
Муқимий номидага ўзбек давлат мусиқали драма театри
Тошкент давлат академик рус драма театри
Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театри
Тошкент давлат оперетта театри
Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика сатира театри
Йўлдош Охунбобоев номидаги ўзбек давлат ёш томошабинлар театри
Республика қўғирчоқ театри
Тошкент давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги давлат мусиқали драма театри
Сапар Хўжаниёзов номидаги Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоғистон давлат қўғирчоқ театри
Андижон вилояти Йўлдош Охунбобоев номидаги мусиқали драма театри
Андижон шаҳар Аббос Бакиров номидаги ёшлар театри
Андижон вилояти «Лола» қўғирчоқ театри
Бухоро вилояти Садриддин Айний номидаги мусиқали драма театри
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри
Жиззах вилояти Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театри
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри
Сирдарё вилояти Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театри
Қашқадарё вилояти Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги мусиқали драма театри
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри
Сурхондарё вилояти Маннон Уйғур номидаги мусиқали драма театри
Фарғона вилояти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги мусиқали драма театри
Фарғона вилояти рус драма театри
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри
Қўқон шаҳар Ҳамза номидаги мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти Чехов номидаги рус драма театри
Каттақўрғон шаҳар Абдулҳамид Мажидий номидаги драма театри
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри
Наманган вилояти Алишер Навоий номидаги мусиқали драма театри
Хоразм вилояти Огаҳий номидаги мусиқали драма театри
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри
«Дийдор» театр студияси
«Артмадад» махсус жамғармаси
«Театр» ойлик адабий-бадиий реклама-тижорат журнали
Театр ижодкорлари уюшмаси
«Ўзтеафонд» театр-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Актёрлар уйи
Тошкент тажриба-ишлаб чиқариш комбинати
Фарғона вилоятлараро тажриба-ишлаб чиқариш комбинати
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш
бирлашмаси дирекцияси
бирлашмаси дирекцияси
ШТАТ ЖАДВАЛИ
| Номи | Сони |
| Бош директор | 1 |
| Бош директор ўринбосари | 2 |
| Кадрлар бўлими | 1 |
| Юридик хизмат | 1 |
| Театрлар ижодий фаолиятини мувофиқлаштириш ва шакллантириш бошқармаси | 4 |
| Иқтисодиёт, молиялаштириш,ҳисоб-китоб ва моддий-техник таъминот бошқармаси | 4 |
| Ахборот, реклама ва тижорат бўлими | 3 |
| Жами | 16 |
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 майдаги 223-сон қарорига
5-ИЛОВА
22 майдаги 223-сон қарорига
5-ИЛОВА
Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама
журнали таҳририяти
журнали таҳририяти
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Номи |
Сони |
|
1. |
Бош муҳаррир |
1 |
|
2. |
Бош муҳаррир ўринбосари |
1 |
|
3. |
Масъул котиб |
1 |
|
4. |
Бўлим муҳаррири |
2 |
|
5. |
Рассом |
1 |
|
6. |
Фотограф |
1 |
|
7. |
Техник муҳаррир |
1 |
|
8. |
Корректор |
1 |
| |
Жами |
9 |
«Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама
журнали таҳририяти
журнали таҳририяти
ТУЗИЛМАСИ