Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2026 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган «ҳукумат соати»да «Мактабларда таълим бериш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, инклюзив таълим муҳитини яратиш ҳамда педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ҳамда «Мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш, ветеринария хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ва яйлов ерларидан самарали фойдаланиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида»ги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси «ҳукумат соати»га тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 апрель,
2001-V-сон