14.05.2026 йилдаги 242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тармоқ корхоналарида энергиядан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш орқали электр энергияси ва табиий газни тежашни таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 йилда энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 апрелдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ 2026 йилда 4,3 миллиард кВт соат электр энергиясини ҳамда 2,8 миллиард куб метр табиий газни тежашга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тармоқ корхоналарида энергиядан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш бўйича 2026 йилда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг ойлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг истеъмолчилар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган техник чора-тадбирлар ҳамда иқтисод қилинадиган энергия ресурсларининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар, ижтимоий соҳа муассасалари, тижорат банклари, суғурта компаниялари бинолари ҳамда аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари ва иқтисод қилинадиган энергия ресурсларининг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига ажратиладиган «яшил» кредитларнинг мақсадли кўрсаткичлари 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қарорнинг 1 — 5-иловалари берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун амалга ошириладиган техник чора-тадбирлар режалари ва уларнинг туман (шаҳар) ва объектлар кесимидаги манзилли рўйхатларини тасдиқласин ҳамда уларнинг «Энергия тежамкорлик» рақамли платформасига (кейинги ўринларда — Платформа) киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлар билан биргаликда доимий равишда мақсадли параметрлар ва чора-тадбирлар бажарилиши, шунингдек, иқтисод қилинган энергия ресурслари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий тарзда Платформага киритиб борилишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда мақсадли параметрлар бажарилиши ва техник чора-тадбирлар натижаларини танқидий муҳокама қилиб боришни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Энергетика вазирлиги 2026 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қуввати 3 250 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим корхоналарига белгиланган ташкилий техник чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилишини ҳамда 1 413 миллион кВт электр энергияси ва 731 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидроэнерго» АЖ билан биргаликда 68 МВт гидро электр станцияларнинг қурилиши якунланиши ва ишга туширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
903 та «оғир» тоифадаги маҳаллаларда 270 МВтлик кичик қувватдаги қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 100 МВт когенерация технологияларини жорий этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда тармоқ корхоналарида энергия аудитини ўтказиш, «энергия менежменти» тизимини (ISO 50001) жорий этиш, технологик жараёнларни модернизация қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатишни назарда тутувчи манзилли «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли тармоқ раҳбарлари зиммасига корхоналарда энергия ресурсларини тежаш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тармоқ корхоналари томонидан энергия ресурсларини тежаш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда энергия аудитини ўтказиш, технологик жараёнларни модернизация қилишда замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида барча зарур услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ҳамда энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Иссиқликтаъминот» АЖ билан биргаликда 2026 йилда иссиқлик тизимларини ёпиқ тизимга ўтказиш ва индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда бошқарув сервис компаниялари билан биргаликда кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирларини бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Миллий статистика қўмитаси илғор халқаро тажриба асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июнга қадар иқтисодиёт тармоқларида бир бирлик маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш (яратиш) учун сарфланадиган ёқилғи-энергия ресурслари ҳажмини меъёрлаш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 августга қадар ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар натижасида тежалган ресурслар миқдорини ўлчаш ва тасдиқлаш методологиясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2026 йил август ойига қадар 7-иловада* кўрсатилган туман ва шаҳарлар марказларида камида 3 тадан 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлаш станцияларини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автомобиль йўллари қўмитаси балансидаги халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида ўрнатилган ёритиш ускуналарини 2026 — 2028 йилларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда энергия самарадорлигини ошириш дастури 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қарорнинг 7-8-иловалари берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Автомобиль йўллари қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Дастур ижроси учун талаб қилинадиган маблағларни ажратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик билан биргаликда автомобиль йўлларида янги ташкил қилинадиган ёритиш чироқлари ҳамда уларнинг конструктив элементлари ва ёрдамчи ускуналарига техник, меъёрий, хавфсизлик ва энергия самарадорлиги талабларини ҳамда ўрнатиш ва эксплуатация қилиш қоидаларини ишлаб чиқиб тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳаларида ёритиш тизимлари фақатгина қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилинади ҳамда уларнинг электр тармоқларига уланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик ва «Агростар» компаниялари 2026 йил якунига қадар иссиқхона хўжаликларида энергия сарфини оптималлаштиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи тажриба лойиҳаларини амалга оширишни бошласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона хўжаликларини иссиқлик энергияси билан таъминлашда анъанавий ёқилғи ресурсларидан воз кечган ҳолда, қайта тикланувчи энергия манбалари, шу жумладан, паст потенциалли иссиқлик энергиясидан фойдаланувчи иссиқлик насослари (Heat pumps) ва биомассадан энергия олиш технологияларини татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона иншоотларининг иссиқлик ҳимоясини кучайтириш мақсадида замонавий «энергия тежовчи қобиқ» (тент) технологияларини, энергия самарадорлиги юқори бўлган кўп қатламли полимер ва шиша қопламаларини ҳамда иссиқлик йўқотилишини камайтирадиган изоляция материалларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроиқлимни бошқаришнинг интеллектуал «Ақлли иссиқхона» (Smart Greenhouse) дастурий мажмуаларини жорий этиш орқали иссиқлик ва электр энергияси истеъмолининг реал вақт режимидаги автоматик мониторинги ва оптимал тақсимотини (Internet of Things — IoT технологиялари асосида) таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг ҳисоб-китобларига асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларга талаб этиладиган маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми Давлат энергетика реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган субъектлар ва саноат корхоналари томонидан энергия аудиторлик ташкилотлари Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси орқали жалб этилганда қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар (2026 йилда 1 июлга қадар) Реестрга киритилган субъектларда энергия аудиторлик ташкилотини жалб қилиш ва энергия аудитидан ўтказиш дастурини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар энергия аудиторлари фаолияти ҳамда энергия аудитидан ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, энергия аудити жараёнларига бўлган талабларни кучайтириш ва рақамлаштиришни кенгайтириш бўйича халқаро амалиётни мамлакатимизга интеграция қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитидан мажбурий тартибда ўтказиладиган истеъмолчилар реестрини шакллантиришда, субъектларнинг энергия ресурслари истеъмоли ҳажмларидаги ўзгаришлар динамикаси ва энергия самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда хавфни таҳлил қилиш (риск-анализ) тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган субъектлар томонидан энергия аудити тавсияларининг бажарилишини рақамли мониторинг қилиб бориш ҳамда энергия самарадорлиги паст бўлган ва энергия истеъмоли ҳажми асоссиз равишда ортиб бораётган корхоналарни навбатдан ташқари энергия аудитидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуности ҳужжатларда энергия аудити ҳисоботининг соҳалар кесимидаги ягона шаклини жорий қилиш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик ва идоралар, давлат иштирокидаги корхоналар ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар бино ва иншоотларида энергия тежамкорлиги тадбирларини молиявий манбалар билан таъминлаш мақсадида 2026 йил учун бир ҳафта муддатда, келгусида ҳар йили харажатлар сметасидаги тўртинчи гуруҳ харажатларининг камида 5 фоизи ҳамда бюджетдан ташқари маблағларининг камида 15 фоизини энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари ва лойиҳалари учун режалаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу маблағлар мақсадли равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити асосида бино ва иншоотларда энергия йўқотилишининг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбалари билан жиҳозлаш, ресурс истеъмоли юқори иситиш қозонларини янгилаш ҳамда геликоллекторлар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар ёритиш тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш, муқобил ёритиш тизимларига ўтказиш, шу жумладан, ЭСКО механизмлари асосида модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар эҳтиёжини босқичма-босқич тўлиқ муқобил манбалар ҳисобидан қоплаш тадбирларига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида Агентликка бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини экспресс баҳолаш асосида аниқлаш ҳамда корхоналарда энергия аудитини ўтказиш, шу жумладан унинг асосий йўналишлари ва тартиб-таомилларини белгилаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 2026 йилдан бошлаб республикадаги турар ва нотурар объектлар энергия самарадорлиги бўйича тоифаларга босқичма-босқич экспресс баҳолаш асосида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлигини баҳолаш ишлари махсус электрон платформа орқали бино ва иншоот тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижалари ахборот хусусиятига эга бўлиб, тўлиқ энергия аудитини ўтказиш заруратини аниқлаш учун дастлабки баҳолаш воситаси сифатида қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир бино ва иншоот бўйича экспресс баҳолаш натижалари асосида электрон энергия паспортини шакллантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор билан тасдиқланган энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш тадбирлари учун талаб қилинадиган маблағлар белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказий банк ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси «яшил таъмир» кредитларини ажратишни жадаллаштириш мақсадида мазкур кредитлар бўйича гаров таъминотининг муқобил шаклларини, жумладан, кафиллик ва суғурта механизмларини жорий этиш чораларини кўрсин ҳамда амалиётга жорий қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини ҳамда бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартибларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарорига 10-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.Ж. Раматов, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори З.Б. Бадриддинов, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Д.А. Исакулов ва энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ҳамда энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом саноат корхоналарига энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг (кейинги ўринларда — субсидия) ҳамда энергия аудиторларининг хулосалари асосидаги тадбирларни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг (кейинги ўринларда — компенсация) бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити ҳисоботи — энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича саноат корхонасида энергия ресурсларини тежаш бўйича таклифлар ва ташкилий-техник тадбирлар режасини ўз ичига олган ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика паспорти — энергия аудитидан ўтказиш натижасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқиладиган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия ва компенсация:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали Агентлик ягона реестрига киритилган энергия аудиторлик ташкилоти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида энергия аудити ўтказилгандан ва энергия аудити ҳисоботи олингандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг асосий фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (IFUT) «B», «C» ва «D» бўлимида назарда тутилган фаолият йўналишларига тааллуқли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити хизматини кўрсатиш бўйича электрон шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) Платформа орқали тузилганда, Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат буюртмачилари бўлган саноат корхоналари энергия аудитори билан қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидия энергия аудити ҳисоботида камида 10 фоиз энергия тежамкорликка эришилиши кўзда тутилган ҳолларда энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ бир саноат корхонаси учун 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб бериш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компенсация Марказий банк асосий ставкасидан юқори ва 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 2 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 10 фоизигача бандини 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қоплаб бериш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация 1+2 тамойили асосида тўланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация биринчи йили тўлиқ тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи йилларда энергия аудиторининг Платформага юкланган ташкилий-техник тадбирлар натижасида камида 10 фоиз энергия тежамкорликка эришилгани тўғрисидаги маълумоти асосида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Саноат корхонаси ва энергия аудитори ўртасида хизматлар кўрсатиш шартномасини тузиш ва энергия аудити харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шартнома тузиш учун саноат корхонаси энергия аудитини ўтказишнинг техник шартлари ҳамда охирги уч йиллик энергия ресурслари сарфи кўрсаткичларини Платформага юклайди ва ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар Платформада лот тарзида шакллантирилади ва Платформада рўйхатдан ўтган барча энергия аудиторларига платформа томонидан хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу маълумотлар асосида 48 соат ичида энг паст нархларда ўз хизматини таклиф қилган энергия аудитори билан саноат корхонаси ўртасида энергия аудитини ўтказиш тўғрисида электрон шартнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудиторлари томонидан таклифлар киритилмаган ҳолларда электрон тизим нарх киритилгунига қадар таклиф киритиш жараёнини кўпи билан 30 календарь кунгача кейинги 48 соатга узайтириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шартномага асосан саноат корхонаси томонидан энергия аудиторининг Платформада очилган ҳисобварағига шартнома маблағи 5 иш кунида тўлиқ ўтказилади ва маблағлар Платформада вақтинча банд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Энергия аудити ҳисоботи, энергетика паспорти ҳамда энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниб, тасдиқланганидан сўнг саноат корхонаси томонидан Платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити ҳисоботи ва энергетика паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонасининг асосий фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (IFUT) «B», «C» ва «D» бўлимида назарда тутилган фаолият йўналишларига тааллуқлилиги тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига саноат корхонаси ва энергия аудитори ташкилоти тенг жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик 7 кун ичида мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганини ўрганади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Платформа орқали икки иш кунида саноат корхонасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Платформада хабардор қилингандан сўнг, вақтинча банд қилинган маблағ Оператор томонидан уч иш кунида энергия аудиторининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Субсидия Агентлик томонидан саноат корхонасининг банк ҳисобварағига пул кўчириш орқали 5 иш кунида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолатлар субсидия ажратишни рад этишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар, энергия аудити ҳисоботи ва энергетика паспорти Ўзэнергоинспекция томонидан қабул қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонасининг асосий фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (IFUT) «B», «C» ва «D» бўлимида назарда тутилган фаолият йўналишларига тааллуқли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити ҳисоботида камида 10 фоиз энергия тежамкорликка эришилиши кўзда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитини ўтказган ташкилот Агентлик ягона реестрида мавжуд эмаслиги аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Энергия аудиторларининг хулосалари асосидаги тадбирларни молиялаштириш учун саноат корхоналарига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бир саноат корхонасига фақат битта энергия аудити ҳисоботи асосидаги ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банки томонидан саноат корхонасига кредит ва компенсация ажратиш шартлари бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, саноат корхонаси ва тижорат банки ўртасидаги кредит шартномасига мувофиқ ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши мониторинг қилингандан сўнг фоиз тўловларининг бир қисми ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тижорат банки кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган саноат корхоналарига компенсация бериш тўғрисидаги буюртманома билан ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Агентликка мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртманома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар ажратилган саноат корхоналарининг рўйхати (кредит олувчининг СТИРи, кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, қайтариш жадвали шакли, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, 16325-ҳисобварағидаги ҳисобланган фоизлар ҳамда бошқа маълумотлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Буюртманома ҳамда саноат корхоналари бўйича кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тижорат банкининг буюртманомани имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентликка нотўғри ва/ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида компенсация олганлик, шунингдек, тижорат банки ва саноат корхонаси томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани учун Агентлик жавобгар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка келиб тушган санадан бошлаб 7 кун ичида Агентлик томонидан кўриб чиқилади ҳамда 2 иш кунида ушбу Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратишни маъқуллаш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рад этилган буюртманома тижорат банкига компенсация ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда компенсация ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар мақсадсиз ишлатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонасининг асосий фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (IFUT) «B», «C» ва «D» бўлимида назарда тутилган фаолият йўналишларига тааллуқли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган қарздорлик 90 кундан ошиб кетганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан компенсация ажратилиши рад этилгани тўғрисида буюртманома олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақида ҳудудий филиалини ва қарз олувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманома кўриб чиқилгандан сўнг Агентлик томонидан 3 иш куни ичида тижорат банкининг ушбу компенсация учун алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик томонидан компенсация ажратилиши шартлари ва миқдори тижорат банки ва саноат корхонаси ўртасида имзоланадиган кредит шартномасида алоҳида банд билан кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агентлик томонидан ажратилган компенсация маблағларининг мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида тижорат банкларидан компенсация маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари, саноат корхоналарининг 16325-ҳисобварақлари ҳамда компенсацияга тегишли бошқа ҳисобварақлари айланмалари сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик томонидан компенсациянинг мақсадли сарфланиши юзасидан тижорат банки ва саноат корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали талаб қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Компенсация ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Агентлик томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325-баланс ҳисобварақларида юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик томонидан компенсация банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801-транзит ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 29801-транзит ҳисобварағига тушадиган маблағлар банкнинг Агентлик компенсациялари ҳисобидан қопланадиган фоизлар 16325-ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Саноат корхонаси кредитни муддати ўтганидан сўнг қайтарган ҳолатларда, ажратиладиган компенсация миқдори тасдиқланган қайтариш жадвалида қайд этилган миқдордан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агентлик тижорат банкларининг хабарига асосан кредитлар бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонаси тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини уч ой ичида кетма-кет бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонаси томонидан кредит миқдори муддатидан олдин сўндирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банки ва саноат корхонаси ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонасининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонасининг тижорат банкига тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилгани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қобилиятсизлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тижорат банки белгиланган тартибда саноат корхонаси билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ саноат корхонасининг кредити ҳисобидан олинган ускуналарнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тижорат банки ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Агентликни компенсация ажратишни тўхтатиш учун 3 иш куни ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агентлик тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг 3 иш куни ичида компенсация ажратиш тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани тижорат банкига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агентлик қарорини олгандан сўнг тижорат банки 1 иш кунида қарз олувчини фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тўхтатилгани тўғрисида хат орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Саноат корхонасининг кредити бўйича компенсация ажратишни қайта тиклашга фақатгина ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Агентликка унинг компенсация маблағларининг сарфланиши, мижозлар кесимида сўндириш санаси ва бошқа маълумотлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ҳамда энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудити харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Саноат корхонаси

Шартнома тузиш учун саноат корхонаси энергия аудитини ўтказишнинг техник шартлари ҳамда охирги уч йиллик энергия ресурслари сарфи кўрсаткичларини Платформага юклайди ва ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

2-босқич

Агентлик

Платформага киритилган маълумотлар лот тарзида шакллантирилади ва Платформада рўйхатдан ўтган барча энергия аудиторларига Платформа томонидан хабарнома юборилади.

Ушбу маълумотлар асосида энг паст нархларда ўз хизматини таклиф қилган энергия аудитори билан саноат корхонаси ўртасида энергия аудитини ўтказиш тўғрисида электрон шартномани расмийлаштиради.

48 соат ичида

3-босқич

Саноат корхонаси

Шартномага асосан энергия аудиторининг Платформада очилган ҳисобварағига шартнома маблағини тўлиқ ўтказади.

5 иш кунида

4-босқич

Саноат корхонаси

Платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

энергия аудитини ўтказиш бўйича шартнома нусхаси;

энергия аудити ҳисоботи ва энергетика паспорти;

энергия аудитини ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботдаги ташкилий-техник чора-тадбирлар;

саноат корхонасининг асосий фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (IFUT) «B», «C» ва «D» бўлимида назарда тутилган фаолият йўналишларига тааллуқлилиги тўғрисидаги маълумот.

Ўзенергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниб, тасдиқланганидан сўнг

5-босқич

Агентлик

Ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилганлигини ўрганади.

7 кунда

6-босқич

Агентлик

Субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Платформа орқали саноат корхонасини хабардор қилади.

2 иш кунида

7-босқич

Оператор

Платформада хабардор қилингандан сўнг вақтинча банд қилинган маблағни энергия аудитори ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш кунида

8-босқич

Агентлик

Субсидияни саноат корхонасининг банк ҳисобварағига пул кўчириш орқали ажратади.

5 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ҳамда энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 10 фоизигача бандини қоплаш қисмини компенсация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Саноат корхонаси

Саноат корхонасининг тижорат банкларига кредит берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Тижорат банки

Кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган саноат корхоналарига компенсация бериш тўғрисидаги буюртманома билан Агентликка ҳужжатларни илова қилиб мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

3-босқич

Агентлик

Буюртманомани кўриб чиқади ва компенсация ажратишни маъқуллаш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълум қилади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Агентлик

Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманома бўйича компенсацияни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ҳамда энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тижорат банки кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган

саноат корхоналарига компенсация бериш тўғрисидаги

БУЮРТМАНОМА

20___ йил __________

Буюртманома берувчи: _______________________________ банки

Буюртманомани қабул қилувчи: Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

Компенсация суммаси: _________________________

Ҳисобварақ: _______________________

энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган кредит фоиз ставкаси бир қисмини қоплаб бериш назарда тутилган мижозлар рўйхати илова қилинмоқда.

Буюртманома берувчи:

_______________________________ банки

Бошқаруви раиси

_________________________ Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларни (кейинги ўринларда — иссиқлик насослари) харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«subsidiya.mf.uz» ахборот портали — иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далолатнома — иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насосларини ўрнатилганини асословчи етказиб берувчи ва талабгор ўртасида расмийлаштириладиган қабул қилиш ва топшириш ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали иссиқлик насосларини сотиш ва ўрнатиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик насоси — атроф-муҳитдан (ҳаво, сув ёки геотермал манбалардан) энергия олиб, уни калорифер ва бойлер ёрдамида иссиқлик ёки совитиш энергиясига айлантириш ва етказиб берувчи янги ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган қурилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа оператори — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — иссиқлик насосини харид қилиш ва иссиқхона хўжалигига ўрнатиш учун Платформа орқали буюртма берган хўжалик юритувчи субъект.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иссиқлик насосларини етказиб берувчи томонидан сотиш ва талабгор томонидан харид қилиш ва уларни ўрнатганлик учун субсидия белгиланган тартибда Платформада рўйхатдан ўтган ҳолда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгор етказиб берувчилар томонидан иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича Платформада етказиб бериш муддатлари кўрсатилган ҳолда жойлаштирилган таклифлардан бирини танлайди ҳамда қуйидаги қўшимча маълумотларни киритади ва буюртмани ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда шакллантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш майдони (бўйи, эни ва баландлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхонанинг устки (ташқи) қопламаси материали номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона иссиқлик энергияси йўқотишларининг олдини олишга мўлжалланган иссиқлик изоляцияловчи қопламалар (тент) билан қопланган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳоким ёрдамчилари иссиқхона жойлашган ер участкасига чиқиб, иссиқхонанинг иссиқлик изоляцияловчи қопламалар (тент) билан қопланганини икки иш куни давомида ўрганади ва «Онлайн маҳалла» платформаси орқали сўралган маълумот мавжудлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган ҳарорат даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик энергия ресурслари (электр, газ, кўмир ва бошқалар) истеъмоли ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги маълумот (кадастр рақами, ер ажратиш тўғрисидаги қарор санаси ва рақами).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик талабгор томонидан таклифлар жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳоким ёрдамчисининг «Онлайн маҳалла» платформаси орқали тасдиқланган маълумотлардан келиб чиқиб, таклифни савдога чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Низомнинг 5-бандидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса ва иссиқхоналар иссиқлик изоляцияловчи қопламалар (тент) билан қопланмаган бўлса, Агентлик томонидан таклиф рад этилади ва савдога чиқарилмайди. Талабгор томонидан барча камчиликлар бартараф этилган ҳолда, такроран субсидия олиш учун Платформа орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таклиф маълумотлари лот шаклида Платформадаги барча етказиб берувчиларга автоматик тарзда (онлайн) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Етказиб берувчилар Платформага жойлаштирилган лот бўйича ўз нарх таклифларини лот жойлаштирилган санадан бошлаб беш кун ичида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддат якунлангандан сўнг энг мақбул нарх таклифини берган етказиб берувчи ва талабгор ўртасида шартнома Платформада автоматик тарзда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгор шартномани расмийлаштирган санадан бошлаб ўн беш иш куни ичида шартнома қийматининг 80 фоизи миқдоридаги маблағларни Платформада белгиланган тартибда очилган шахсий ҳисобварағига ўтказади ҳамда ушбу маблағлар Платформада вақтинча банд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маблағлар Платформада банд қилингандан сўнг етказиб берувчи шартномада кўрсатилган муддатда иссиқлик насосини шартномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мувофиқ етказилишини ва ўрнатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа оператори етказиб берувчи ва талабгорларга қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Етказиб берувчи иссиқлик насосини ўрнатгандан сўнг Платформада ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги далолатномани электрон тарзда шакллантиради ҳамда бажарилган ишларни тасдиқловчи фото ва видео материалларни Платформага юклайди. Бунда далолатноманинг ҳаққонийлигига ва Платформага юкланган фото ва видео материаллар, уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига етказиб берувчи ҳамда талабгор тенг жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Далолатнома етказиб берувчи ва талабгор томонидан электрон тарзда тасдиқлангандан сўнг Платформа оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформада вақтинча банд қилинган маблағларни бир иш кунидан кечикмасдан, етказиб берувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформадан «Онлайн маҳалла» платформаси орқали талабгорнинг буюртманомада кўрсатилган манзилдаги ҳоким ёрдамчисига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудуддаги лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — лойиҳа офиси) ходимига жойига чиққан ҳолда ўрганишни ўтказиш бўйича хабар (СМС) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Онлайн маҳалла» платформаси орқали хабарнома келиб тушгандан сўнг ҳоким ёрдамчиси лойиҳа офиси ходими билан бирга икки иш куни ичида иссиқлик насосининг ҳақиқатда ўрнатилганини ва ишчи ҳолатдалигини, унинг техник кўрсаткичлари Платформадаги шартнома ва далолатномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мос келишини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳоким ёрдамчиси ва лойиҳа офиси ходими томонидан «Онлайн маҳалла» платформаси орқали иссиқлик насосининг ҳақиқатда ўрнатилгани ва ишчи ҳолатдалиги ҳамда унинг техник кўрсаткичларини Платформадаги шартнома ва далолатномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мос келиши бўйича далолатнома тузган ҳолда тасдиқлайди ҳамда Агентликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномага асосан Агентлик бир иш куни ичида «subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали шартнома қийматининг 20 фоизи миқдорини етказиб берувчининг ҳисобварағига автоматик равишда ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўрнатилган иссиқлик насоси ишга туширилгандан бошлаб 24 ой мобайнида бегоналаштириш (сотиш) тақиқланади. Ҳоким ёрдамчиси томонидан заруратга кўра мониторинг натижасида шундай ҳолат аниқланганда, ажратилган субсидия талабгор томонидан Агентликка тўлиқ миқдорда қайтарилади, ер участкаларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган ва кўчириладиган уй-жойлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳоким ёрдамчиси ва лойиҳа офиси ходими томонидан «Онлайн маҳалла» платформаси орқали иссиқлик насосининг ҳақиқатда ўрнатилмагани ёки ишчи ҳолатда эмаслиги ёхуд техник кўрсаткичларнинг Платформадаги шартнома ва далолатномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мос эмаслиги аниқланган тақдирда, етказиб берувчи ва талабгорга Платформа орқали камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи бир ой муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда, Платформа орқали талабгор хабардорлигида қайта далолатнома тузади ва бу тўғрисидаги маълумотларни Платформага юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳоким ёрдамчиси ва лойиҳа офиси ходимига камчиликлар бартараф этилганини аниқлаш юзасидан қайта хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликлар бартараф этилгани тасдиқлангандан сўнг субсидия бир иш куни давомида «Subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабгор ҳоким ёрдамчисининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Талабгор

Платформада етказиб берувчилар иссиқлик насослари бўйича жойлаштирилган таклифлардан бирини танлаб, қўшимча маълумотларни киритган ҳолда буюртмани ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда шакллантиради.

Заруратга кўра

2-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Иссиқхона жойлашган ер участкасига чиқиб, иссиқхонанинг иссиқлик изоляцияловчи қопламалар (тент) билан қопланганини ўрганади ва «Онлайн маҳалла» платформаси орқали сўралган маълумотни мавжудлигини тасдиқлайди.

2 иш кунида

3-босқич

Агентлик

Талабгор томонидан таклифлар ҳоким ёрдамчисининг «Онлайн маҳалла» платформаси орқали тасдиқланган маълумотлардан келиб чиқиб, таклифни савдога чиқаради.

3 иш кунида

4-босқич

Платформа оператори

Буюртмани лот шаклида Платформага жойлаштиради ва ушбу лот маълумотларини барча етказиб берувчиларга автоматик тарзда юборади.

5 иш кунида

5-босқич

Етказиб берувчи

Жойлаштирилган лот бўйича ўз нарх таклифларини тақдим этади.

6-босқич

Платформа оператори

Энг мақбул нарх таклифи берган етказиб берувчи ва талабгор ўртасида шартномани расмийлаштиради.

7-босқич

Талабгор

Шартнома қийматининг 80 фоизи миқдоридаги маблағларни Платформада очилган шахсий ҳисобварағига ўтказади.

15 иш кунида

8-босқич

Етказиб берувчи

1. Иссиқлик насосини шартномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мувофиқ ўрнатилишини таъминлайди.

2. Платформада далолатномани электрон тарзда шакллантиради, бажарилган ишларни тасдиқловчи фото ва видео материалларни Платформага юклайди.

3. Далолатномани тасдиқлайди.

Шартномада белгиланган муддатда

Етказиб берувчи ва талабгор

Иссиқлик насоси ўрнатилгандан сўнг

9-босқич

Платформа оператори

1. Вақтинча банд қилинган маблағларни етказиб берувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

1 иш кунида

2. «Онлайн маҳалла» платформаси орқали талабгор манзилидаги ҳоким ёрдамчисига жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказиш бўйича хабарнома юборади.

Реал вақт режимида

10-босқич

Ҳоким ёрдамчиси ва лойиҳа офиси ходими

Иссиқлик насосининг ҳақиқатда ўрнатилганини ва ишчи ҳолатдалигини, унинг техник кўрсаткичлари Платформадаги шартнома ва далолатномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мос келишини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ҳолатни тасдиқлайди ёки рад этади.

2 иш кунида

11-босқич

Ҳоким ёрдамчиси ва лойиҳа офиси ходими

«Онлайн маҳалла» платформаси орқали иссиқлик насосининг ҳақиқатда ўрнатилмагани ёки ишчи ҳолатда эмаслиги ёхуд техник кўрсаткичларнинг Платформадаги шартнома ва далолатномада кўрсатилган техник кўрсаткичларга мос эмаслиги тасдиқланган тақдирда, етказиб берувчи ва талабгорга Платформа орқали камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

1 иш кунида

12-босқич

Агентлик

Иссиқлик насосларининг техник кўрсаткичлари ўзаро мос келган тақдирда, «subsidiya.mf.uz» ахборот портали орқали шартнома қийматининг 20 фоизи миқдорини етказиб берувчининг ҳисобварағига автоматик равишда ўтказиб беради.

1 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларига иссиқлик насослари ҳамда уларга ўрнатиладиган калориферлар ва бойлерларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Етказиб берувчи ва талабгор ўртасида тузилган топшириш ва қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Шартнома рақами: __________

Сана: 20___ йил «___ ___________

1. Талабгор корхона номи

________________________________________

2. Талабгор корхона раҳбари Ф.И.О.

________________________________________

3. Етказиб берувчи корхона номи

________________________________________

4. Етказиб берувчи раҳбари Ф.И.О.

________________________________________

5. Етказиб берувчи телефон рақами

________________________________________

6. Томонлар ушбу далолатномани қуйидаги мазмунда туздилар:

томонлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ишлар «Етказиб берувчи» томонидан бажарилди, ускуналар ўрнатилди ва синовдан ўтказилди;

«Талабгор» томонидан бажарилган ишлар қабул қилиб олинди.

7. Иссиқлик насослари ўрнатилган жойнинг маълумотлари:

Иссиқхона жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги маълумот

(кадастр рақами, ер ажратиш тўғрисидаги қарор санаси ва рақами) _______________________________

________________________________________________________________________________________

Иссиқхона манзили _______________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Иссиқхона иситиш майдони _______________________________________________________________

8. Ўрнатилган иссиқлик насосларининг техник кўрсаткичлари:

Серия рақами: ___________________________________________________________________________

Модели: _________________________________________________________________________________

Сони: ___________________________________________________________________________________

Умумий қуввати: _________________________________________________________________________

9. Молиялаштириш маълумотлари:

Шартнома қиймати: _______________________________________________________________________

Талабгор тўлайдиган сумма: ________________________________________________________________

Субсидия суммаси: ________________________________________________________________________

 

Изоҳ. Ушбу Далолатнома электрон тарзда тузилди ҳамда томонларнинг шахсий кабинетида сақланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини ҳамда бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартибларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«энергетика паспорти — ўтказилган энергия аудити натижасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестр — Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги энергия аудиторларининг ягона реестри»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банддаги «бир ой муддатда» сўзлари «бир ой муддатда Ягона реестрдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда энергия аудитори Ўзэнергоинспекциянинг кўрсатмаларига мувофиқ дастурни қайта кўриб чиқиб, беш иш кунида тасдиқлаш учун Ўзэнергоинспекцияга такроран «Энергоназорат» платформаси орқали киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудитидан ўтказиш дастурлари ҳар йили 1 апрелга қадар тасдиқланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/242/0485-сон)