Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.10.1998 йилдаги 426-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИНИНГ «ФАЙЗ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни фонд бозорига жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикасидаги хусусийлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Файз» холдинг компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи эмиссия акциялари чиқариш йўли билан «Файз» холдинг компаниясининг устав фондини 129,2 млн сўмгача кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Файз» холдинг компаниясининг 500 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги акцияларини Халқаро молия корпорациясига сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва компаниянинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини янгилаш учун Халқаро молия корпорациясининг 1900 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Файз» холдинг компанияси томонидан Халқаро молия корпорацияси иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Файз» холдинг компанияси уставини хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси сифатида қайта рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Халқаро молия корпорацияси кредитини таъминлаш учун берилаётган гаровни йилига 0,2 фоиз ставка бўйича суғурта қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси икки ҳафта муддатда «Файз» холдинг компаниясига тегишли бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ҳақ ундирмасдан берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Файз» холдинг компанияси хорижий инвесторларга сотилаётган акцияларнинг номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил бўлган фойда (даромад)дан солиқ тўлашдан, Халқаро молия корпорацияси билан тузилган кредит битимининг амал қилиш муддати даврида қўшилган сармоя ишлаб чиқаришни янгилашга мақсадли фойдаланилиши ҳисобга олинган ҳолда, озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 4-бандининг «Файз» холдинг компанияси акциялари пакетини тақсимлашга оид қисмига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритилсин ва «Файз» холдинг компанияси таркибига кирган «Шаҳрисабзмебель» очиқ акциядорлик жамияти 6-иловадан чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М. З. Усмонов ва В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
426-сон