Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат ветеринария назорати такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-211-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат ветеринария назорати такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-211-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 17 апрелда киритилган «Давлат ветеринария назорати такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-211-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 апрель,
1996-V-сон