Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида»ги ҚЛ-197-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида»ги ҚЛ-197-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 19 мартда киритилган «Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида»ги ҚЛ-197-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 апрель,
1994-V-сон