14.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, атмосфера ҳавосига, сув, ер, тупроққа, ер қаърига ва биохилма-хилликка, шунингдек инсоннинг соғлиғига салбий таъсир қилувчи омилларни камайтиришга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида экологик хавфсизликни таъминлаш, энергия самарадорлиги юқори бўлган инфратузилмаларни жорий этиш, ўзининг истеъмол хусусиятини йўқотганидан кейин узоқ йиллар давомида чиримайдиган материаллардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (бундан табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотишни тақиқловчи нормаларни белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига экологик тоза ҳудудларни ташкил этиш механизмини хамда экологик тоза ҳудудлар режимини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун экологик хавфсизликни таъминлашга, курорт ва экотуризм салоҳиятини оширишга, биохилма-хилликни муҳофаза қилишга хамда мамлакатимизнинг халқаро экологик нуфузини юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги 710-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2024 йил, № 8, 831-модда; 2025 йил, № 5, 643-модда) VIII боби куйидаги мазмундаги 411 ва 412-моддалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«411-модда. Экологик тоза ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида жойлашган, атроф табиий муҳитга бўладиган таъсири йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрлардан ошмайдиган, энергия самарадорлиги юқори инфратузилмалар билан жиҳозланган, чиқиндиларни самарали бошқариш тизими йўлга қўйилган, юқори рекреация ва экотуризм салоҳиятига ҳамда бой биологик хилма-хилликка эга бўлган ҳудудлар экологик тоза ҳудудлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курорт табиий ҳудудлардаги экологик тоза ҳудудлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рекреация зоналаридаги экологик тоза ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида экологик тоза ҳудудлар ташкил этилиши уларнинг амалдаги ҳуқуқий мақомини ўзгартирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412-модда. Экологик тоза ҳудудлар режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик тоза ҳудудларда курорт табиий ҳудудлар ва рекреация зоналари режимида белгиланган чекловлар ҳамда тақиқлар билан бир қаторда куйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик тизимларнинг барқарорлиги бузилишига ва табиий ландшафтларнинг кўриниши ҳамда ер ости сувларининг гидрогеологик ҳолати ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий объектларга ва мажмуаларга салбий таъсир қилувчи саноат объектларининг қурилиши ва фаолият кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган пластик маҳсулотларнинг (бундан табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши (етказиб берилиши ва сотилиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик тоза ҳудудлардаги фаолияти натижасида оқова сув ҳосил қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш объектлари ҳамда автомобиль ювиш шохобчалари оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан жиҳозланиши, тегишли равишда тозаланган оқова сувларни оқизиб юбориш учун оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиши ёки уларда оқова сувларни тўплаш учун муқобил иншоотлар қурилиши, айланма сув таъминоти жорий этилиши ва улардан самарали фойдаланилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик тоза ҳудудларда давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида аниқланган муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуаларга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа фаолият турлари тақиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган Экологик тоза ҳудудларда ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши (етказиб берилиши ва сотилиши) тақиқланган пластик маҳсулотлар рўйхатини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1145-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2026 й., 03/26/1145/0484-сон)