24.04.2026 йилдаги 1990-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.04.2026 йилдаги 1990-V-сон
Кучга кириш санаси
24.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиб, шуни қайд этадики, Ҳисоб палатаси ҳисобот даврида ўз фаолиятини «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган вазифалар асосида амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг молиявий назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонлари асосида мамлакатимизда давлат ташқи аудити ва молиявий назорати тизими тубдан трансформация қилинди. Ҳисоб палатаси нафақат молиявий тафтиш ўтказувчи, балки республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳоловчи стратегик тузилмага айланди. Бунда устуворлик нафақат буджет маблағларининг сарфланишига, балки уларнинг ижтимоий-иқтисодий натижадорлигига қаратилди. Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ҳисоб палатаси фаолиятига рақамли технологияларни, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари янада жадаллашди. Хусусан, қисқа вақт ичида «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизими давлат молиявий назорати тизимининг энг муҳим инфратузилмаларидан бирига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти давомида ўтказилган назорат тадбирларининг салмоғи 2024 йилдагига нисбатан қарийб 20 фоизга ошган. Аудит тадбирлари давомида бир қатор молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетига қайтарилган. Хавф-хатарни олдиндан назорат қилиш орқали 8,1 трлн. сўмлик асоссиз харажатларнинг олди олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан маҳаллий буджетлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, маҳаллий ижро этувчи органларга хулосалар тақдим этилган. Хулосалар асосида аниқланган «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида назарда тутилганига нисбатан ҳудудларда даромадлар прогнози бўйича 6,2 трлн. сўм, харажатлар бўйича 2,2 трлн. сўм ҳамда тартибга солувчи буджетлараро трансфертлар бўйича 5,8 трлн. сўм миқдоридаги фарқлар бартараф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида анъанавий назоратдан тизимли таҳлил ва превентив механизмларга ўтиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизими 75 та ташкилотнинг 259 та маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Давлат харидлари соҳасида сунъий интеллект модуллари ёрдамида манфаатлар тўқнашувига ва аффилланганликка оид жами 83,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ҳолатлари бартараф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини ошириш ва лойиҳалар ижросининг кечикиши ҳолларининг олдини олиш мақсадида ташқи қарз маблағлари жалб этилган лойиҳалар ташаббускорларининг ва масъул идораларнинг масъулиятини ошириш, айрим давлат активларини сотиш жараёнлари чўзилаётганлигини инобатга олиб, мутасадди идоралар томонидан реализация жараёнларидаги тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўриш, буджетга оид қонунчилик ва пул-кредит муносабатлари аудити бўйича ҳисоботларнинг ахборот бериш кўламини кенгайтириш, уларда аниқланган камчиликлар ва уларга йўл қўйган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни янада кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек вазирликлар ва идоралардаги ички аудит хизматларининг фаолият самарадорлигини ҳамда улар томонидан буджет маблағларидан фойдаланилиши устидан ўтказилаётган текширувлар сифатини ошириш мақсадида тармоқ идораларининг ички назорат тизимини услубий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш ва мониторинг жараёнларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилган маълумотлардан ўз фаолият йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1990-V-сон