Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзиталмотор» акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш тўғрисида
[Кўчирма]
«Ўзиталмотор» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва трактор дизель двигателлари ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент мотор заводи томонидан Италиянинг «Аджинд интернатионал» фирмаси билан биргаликда ташкил этилган «Узиталмотор» АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари шаклидаги корхоналар:
двигателлар ишлаб чиқарадиган «Тошкент мотор заводи» АЖ, алюминий қуймалари ишлаб чиқарадиган «ТАКФА» АЖ ва «Ипак йўли» АЖнинг меҳмонхона комплекси устав қоидаларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган корхоналар акциядорларининг умумий йиғилишлари қарорлари асосида тугатилиши;
«ЎзПГС» АЖ «Ўзиталмотор» АЖ ҳудудидан «Ўзмашсаноат» уюшмасининг тўлдириш ва қадоқлаш ускуналари тажриба-конструкторлик буроси (ТҚТКБ) ҳудудига Тошкент шаҳри, Қўйлиқ мавзеси манзилига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:
тугатилган корхоналарнинг ўзбек таъсисчилари мулки негизида «Узиталмотор» АЖни «Мотор заводи» АЖга айлантириш тўғрисидаги;
«Аджинд интернатионал» фирмасининг тугатилаётган корхоналардаги улушини акциядорларнинг умумий йиғилишлари қарорларига мувофиқ «ЎзПГС» АЖ устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Узиталмотор» АЖ, «Ипак йўли» АЖ, «ТАКФА» АЖ ва «Тошкент мотор заводи» АЖни белгиланган тартибда давлат реестридан чиқарсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси тугатилаётган корхоналар майдонларига қуйидагиларни жойлаштирилсин:
«Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси, «Тошқишлоқмаш» АЖ ва Американинг «Кейс» фирмаси томонидан ташкил этилган пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш бўйича «ЎзКейсмаш» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси;
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Мотор заводи» АЖ ва Американинг «Камминз» фирмаси томонидан ташкил этилаётган дизель двигателлари ишлаб чиқариш бўйича «ЎзКамминсмотор» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси;
ишлаб чиқилаётган маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ «Камминз» двигателлари учун деталлар ва узеллар ишлаб чиқариш бўйича «Мотор заводи» АЖ.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон томонининг устав фонди сифатида «ЎзКейсмаш» қўшма корхонаси ва «ЎзКаммиминсмотор» қўшма корхонаси балансига бериладиган объектлар, иншоотлар ва асбоб-ускуналар рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. «Аджинд интернешнл» фирмасининг кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг эҳтиёжларини қондириш учун «ЎзПГС» АЖнинг қишлоқ хўжалиги хомашёсини дастлабки қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашувини ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
9. «Ўзмашсаноат» уюшмаси ТҚТКБ ва «ЎзПГС» АЖ билан биргаликда тугатиш комиссияси иши якунлангандан кейин бир ой муддатда ўзаро ҳамкорлик шакли ва ТҚТКБ ишининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент мотор заводини «Ўзиталмотор» акциядорлик бирлашмасига айлантириш тўғрисида» 1993 йил 2 мартдаги 117-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 май,
200-сон