Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқаруви томонидан
1998 йил 5 сентябрь, 232-сон
(15-сон баённома)
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 22 октябрда 511-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур тартиб «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг — резидентлар ва норезидентларнинг талаб қилиб олинадиган хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларини (бундан буён валюта ҳисобварақлари деб юритилади) юритиш қоидаларини белгилаб беради. Валюта ҳисобварақларини очиш Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Валюта ҳисобварақларидан тўловлар тижорат банклари томонидан ҳисобварақлардаги маблағнинг қолдиғи доирасида амалга оширилади. Бундан ташқари, валюта ҳисобварақлари бўйича бажариладиган операциялар банк тўлов ва кредит карталаридан фойдаланган ҳолда тижорат банклари томонидан белгиланган овердрафт лимитлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.4. Тижорат банкларининг операциялар бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банк ҳисобварақлари шартномасида белгилаб қўйилади.
1.5. Тижорат банклари банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини чет эл валютасида олиш ҳуқуқига эгадирлар.
1.7. Банклар ўз мижозлари ва корреспондентларининг операциялари, ҳисобварақлари ва уларга ўтказган пуллари сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва корреспондентлари операцияларини, ҳисобварақлари ва банкка қўйган пуллари бўйича сирларни сақлашга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.8. Тижорат банклари омонатчиларга чет эл валютасидаги пуллари сақланиши ва сўзсиз қайтариб берилиши ҳамда тегишли фоиз тўловлари шу валютада берилишига зарур кафолат берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ЮРИДИК ШАХСЛАР — РЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
2.1. Резидент — юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ва улар ушбу маблағлардан қонунчиликка мувофиқ ҳолда мустақил равишда фойдаланадилар
Резидент — юридик шахсларга келиб тушаётган чет эл валютаси, шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинган валюта тушуми агарда қонунчиликда Марказий банк томонидан бошқача белгиланмаган бўлса, уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига мажбурий равишда ҳисоблаб ёзилиши шарт.
2.2. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун улар давлат рўйхатидан ўтгунга қадар очилган муваққат жамғариш валюта ҳисобварақларига хорижий чел элдан келган хорижий валюта қонунчиликда белгиланган миқдорда ўтказилиши мумкин.
Мазкур ҳисобварақдаги маблағдан фойдаланишга фақат устав фондига бадал тўлаш учун рухсат этилади, агар рўйхатга олиш рад этилган тақдирда уни ўтказган шахсга қайтариб юборилади.
2.3. Резидент — юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасидаги қуйидаги суммалар ҳисоблаб ёзилиши мумкин:
а) ташқи савдони юритиш билан боғлиқ тўловларга доир;
б) тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган маблағлар;
в) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда олинган нақд чет эл валютаси;
г) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган кредитлар, чет эл инвестициялари ва қарз бўйича ўтказилган маблағлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар;
д) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)га ўтказилаётган маблағлар;
е) пластик тўлов ва кредит карталари бўйича тўловларга доир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда носавдо тусдаги тўловлар бўйича;
з) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидан ўтказилган;
и) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда келиб тушган маблағлар.
2.4. Валюта ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:
а) жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича ўтказилиши;
б) чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд пул шаклида) тўлаш учун;
в) кредитлар, қарз маблағлари, фоизлар ва бошқа даромадлар тўлови учун;
г) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантиришга доир харажатлар тўловини ўтказиш учун;
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари орқали сотиш учун;
е) қонунчиликда белгиланган ҳолларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;
ж) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикаси бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказиш учун;
ж1) дивидендлар шаклида тўлаш учун;
з) қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун.
III. ЮРИДИК ШАХСЛАР — НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
3.1. Норезидент — юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақлари Ўзбекистон Республикасида жойлашган дахлсизлик ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиалларига, шунингдек, хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналарига очилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Бу ҳисобварақларга қуйидаги пуллар ўтказилиши мумкин:
а) хориждан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларидан ҳисобварақ эгаси номига ўтказилган хорижий валюта;
б) тижорат банклари томонидан тўланиши лозим бўлган хорижий валюта:
— хориждан ҳисобварақ эгаси номига юборилган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича;
— ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— банкка тақдим этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган топшириш ёзувлари бўлмаган хорижий валютадаги номи кўрсатилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) нақд хорижий валюта:
— ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхона томонидан рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун ваколатли банк номига қимматли жўнатма сифатида юборган нақд хорижий валюта;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмаган ҳолларда келтирилган нақд хорижий валюта; (АВ 03.12.2013 й. 511-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
— хориждан хорижий ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмаларида юборилган нақд хорижий валюта;
в1) қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда авиачипталарни сотишдан олинган маблағлар; (АВ 22.12.2011 й. 511-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)
г) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ равишда ўтказилган ёки нақд олинган бошқа маблағлар.
3.3. Мазкур ҳисобварақларда турган маблағлар ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
а) банкда қабул қилинган шаклда (банк ўтказмаси, аккредитив, чек шаклида) хорижга ўтказилиши;
б) чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд пул шаклида) тўлаш учун; (АВ 12.09.2017 й. 511-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани сотиб олишнинг амалдаги қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши;
г) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонунларда кўзда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
3.4. Хорижий ташкилотлар (фирмалар) белгиланган тартибда рўйхатга олингунга қадар хориждан келган ва вақтинчалик хорижий валютадаги ҳисобварақларга ўтказилган маблағ норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади ёки улар рўйхатга олинмай қолган тақдирда шу маблағни ўтказган шахсларга қайтариб юборилади.
IV. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
4.1. Резидент — жисмоний шахслар (шу жумладан, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар) ва норезидентлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида чет эл валютасидаги ҳисобварақларни очишлари ва ушбу валюта ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлардан қонунчиликка мувофиқ ҳолда мустақил равишда фойдаланилишлари мумкин.
4.2. Ҳисобварақларнинг эгалари мазкур ҳисобварақлар бўйича ушбу Тартибда кўзда тутилган операцияларни шахсан, шунингдек ўзлари ваколат берган шахслар орқали амалга оширишлари мумкин.
4.3. Жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига:
а) тижорат банкларига тўловга ўтказиладиган хорижий валюта:
— ҳисобварақ эгаси номига хориждан келган жўнатмалар бўйича;
— ҳисобварақ эгаси номига хориждан хорижий валютада жўнатилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
— хориждан келтирилган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари пластик тўлов ва кредит карталари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган топшириш ёзувлари бўлмаган, хорижий валютада банкка тақдим этилган ва номи ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
б) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган бошқа ҳисобварақларидан ўтказилган хорижий валюта;
в) нақд хорижий валюта, шу жумладан, ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ёки ҳисобварақ эгасига хориждан почта жўнатмаси билан юборилган нақд хорижий валюта, шунингдек тижорат банклари ва уларнинг филиаллари орқали сотиб олинган хорижий валюта;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) хорижий валютадаги фоизлар;
д) амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ўтказилган ёки нақд пулда олинган носавдо тусидаги бошқа ўтказмалар.
4.4. Жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақлардаги маблағ ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
а) қуйидагиларга ўтказилиши мумкин:
— 5000 АҚШ долларидан юқори бўлмаган эквивалент миқдорда жисмоний шахслар ҳисобварақларига хорижга;
— даволаниш, ўқитиш, суғурта учун инвойслар, ҳисоб-китоб қоғозлари ва бошқа ҳужжатлар асосида хорижга;
— патентлар ва муаллифлик гувоҳномаларининг тўлдирилиши, берилиши ва ишлатилиши билан боғлиқ харажатларга хорижга;
— хорижий давлатлар консуллик ва бошқа расмий муассасалари хизматига ҳақ тўлаш учун;
— нотариал ва суд идораларининг ҳукм, қарор ва ажримлари асосида пул маблағларини тўлашга;
— танловларда, кўргазмаларда ва мусобақаларда иштирок этиш учун, шунингдек шартномалар ва савдо хусусиятига эга бўлмаган бошқа операциялар бўйича ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларга;
— Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талабларига мувофиқ хорижий банкларда ҳисобварақ эгаси номига очилган ҳисобварақларга;
— Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақ эгасининг ўз ҳисобварақларига;
б) нақд хорижий валютада (хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича), жумладан, хорижга олиб кетиш учун, тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланган миқдорда хорижий валютани олиб чиқиб кетишга рухсат берилади;
б-1) тадбиркорлик фаолиятини юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган резидентлар — жисмоний шахсларнинг валюта ҳисобварақларидан нақд чет эл валютасида тўланган;
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани харид қилиш қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши мумкин;
г) банкнинг чет эл валютасидаги операциялари бўйича воситачилик ҳақи тўлови учун фойдаланилиши;
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин.
4.5. Жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига қуйидагилар ўтказилиши мумкин:
а) ҳисобварақ эгасининг номига хориждан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларидан ўтказилган хорижий валюта;
б) тижорат банки томонидан; — ҳисобварақ эгаси номига хориждан юборилган хорижий валютада тўлов ҳужжатлари бўйича;
— хориждан олиб келинган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган, топшириш ёзувлари бўлмаган хорижий валютадаги номи ёзилган тўлов ҳужжатлари тақдими бўйича;
в) нақд хорижий валюта:
- ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида божхонада рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун тижорат банки номига қимматли жўнатма сифатида юборилган, шунингдек, тижорат банкининг тегишли маълумотномаси асосида илгари ҳисобварақдан берилган нақд хорижий валюта;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмайдиган ҳолларда олиб келинган нақд хорижий валюта;
— хориждан ҳисобварақ номи эгаси номига почта жўнатмасида юборилган нақд хорижий валюта;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) хорижий валютадаги фоизлар;
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ жўнатилган ёки олинган бошқа нақд пуллар.
4.6. Жисмоний шахслар — норезидентлар ҳисобварақларидаги маблағ шу ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
а) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек банкда қабул қилинган шаклда (банк жўнатмаси, чек ва шу кабилар) хорижга ўтказилиши мумкин;
б) нақд хорижий валюта билан (хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича), шу жумладан, хорижга олиб кетиш учун тўланиши мумкин. Бундай ҳолатларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда белгиланган миқдордаги хорижий валютани олиб кетишга рухсат этилади;
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани харид қилиш қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши мумкин;
г) тижорат банклари амалга оширилган операциялар учун воситачилик ҳақи сифатида фойдаланилиши мумкин;
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ДОИМИЙ МУАССАСА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРАДИГАН НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
5.1. Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ҳамда улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлатилади.
5.2. Мазкур ҳисобварақларга қуйидаги маблағлар киритилиши мумкин:
доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг чет элдаги ҳисобварағидан ўтказилган чет эл валютаси;
доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларидан ўтказилган чет эл валютаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.3. Мазкур ҳисобварақларда ҳисобда турган суммалар ҳисобварақ эгасининг ихтиёрига биноан:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банклари орқали сотиш учун ишлатилиши;
ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни белгиланган тартибга мувофиқ тўлашга (шу жумладан нақд пул шаклида) ишлатилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
5.4. Тижорат банклари чет эл валютасидаги ҳисобварақлардаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банки раисининг ўринбосари С. РАҲИМОВ
Кейинги таҳрирга қаранг.