Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларни сотишда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки:
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар (автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобча эгалари) билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида, белгиланган тартибда берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АЁҚС эгалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзнефтгазинспекция», Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг АЁҚС меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талаблари, ёнғинга қарши талаблар, нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари мавжудлиги тўғрисидаги тегишли хулосалари тақдим этилган ҳолда тузилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 19/19/793/3787-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини қуриш «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти билан келишилган холда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
АЁҚШ ходимлари белгиланган тартибда техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимларини текширишдан ўтишлари лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қиладилар ва тўлиқ жавоб берадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг, шунингдек хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иш тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг талаб қилинадиган нефть маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларни етказиб бериш юзасидан «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бўлинмалари билан шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ифодалаш;
хорижий инвестицияларни ҳамда ватанимиз юридик ва жисмоний шахслари маблағларини автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилишга жалб этиш.
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ҳамда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекслари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари бир ой муддатда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларининг таъсис конференцияларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар, қонунчиликда белгиланган тартибда раҳбар ва ижро этувчи органларини сайлашда кўмаклашсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси тизимининг нақд пулга нефть маҳсулотлари сотувчи ишлаб турган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 4-иловага* мувофиқ 1998 йил охиригача ва 1999 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
* 4-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали ва тендер асосида автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини, улар жойлашган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берган ҳолда ва ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбалари юзасидан декларация талаб қилмасдан, сотсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур тартибни ҳамда автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларининг мазкур қарорга 1-иловада баён қилинган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг масъулиятини оширсин.
10. Ҳукуматнинг айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг 1-бандидан, шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнилғи-мойлаш материалларини сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларининг 8 ва 20-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомга илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 433-фм фармойишига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил ноябрда ва 1999 йил январда ахборот берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 18 сентябрь,
397-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)