Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СОЛИҚ СОЛИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИГА ЎТГАН КИЧИК КОРХОНАЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарори (13-илова) билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 апрель,
159-сон
Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТАРТИБИ
1. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи кичик корхоналар (кейинги ўринларда — корхона деб аталади) учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган амалдаги солиқ солиш тизими билан бир қаторда қўлланилади.
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи мазкур Тартибга мувофиқ ихтиёрийлик асосида кичик корхоналарга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими ялпи умумдавлат солиқларини, шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлашни назарда тутади, қуйидагилар бундан мустаснодир:
савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;
юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;
автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим.
4. Ягона солиқ тўловчи бўлган корхоналар, сотиб олинган товар қийматида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ишлаб чиқариш харажатлари (муомала xаражатлари)га чиқариб ташлайдилар.
5. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи кичик корхоналар учун бож, қўшилган қиймат солиғи ва импорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)га акциз солиғи, давлат божи, лицензия йиғимлари тўлаш, бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган корхона умумий белгиланган тартибда ёки соддалаштирилган шаклда ҳисоб-китоб юритишга ҳақлидир. Бухгалтерия ҳисоботи дастлабки ҳужжатларининг ва даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритишнинг соддалаштирилган шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва барча ҳудуд учун ягона ҳисобланади.
II. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими субъектлари
1. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимининг амал қилиши қонунчилик билан белгиланган мезонларга мувофиқ кичик корхоналар сирасига кирувчи юридик шахсларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими учун фаолият тури Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган код бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик корхоналар ходимлари сонини аниқлашда пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа хил шартномалар бўйича ишлаётганлар ҳам ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига амал қиладиган, ишлаётган умумий ходимларнинг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил этган корхоналар ягона солиқ тўлашдан озод қилинадилар.
Мазкур имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Фаолиятнинг бир қанча турини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича солиқ солиш объектининг алоҳида ҳисобини олиб боришлари ва аниқ фаолият турини солиқ солиш объектидан ҳамда унга мувофиқ келувчи ягона солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришлари керак.
6. Акциз солиғи солинадиган товарлар ишлаб чиқараётган корхоналарга солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидаги солиқ солиш объектлари
1. Қуйидагилар ягона солиқ солиш (солиқ солинадиган оборот) объекти ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
савдо корхоналари учун (харид қилувчи, воситачи, улгуржи-сотувчи, таъминот) — ялпи даромад;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари корхоналари учун — ялпи тушум.
2. Ялпи тушум таркибига:
маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни, мол-мулкни сотишдан олинган тушум суммалари;
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солик кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ялпи даромад таркибига:
товарнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги тафовут;
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киради.
IV. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш қоидалари
1. Корхоналарнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишлари учун улар рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига чорак бошланишидан камида бир ой олдин ёзма равишда ариза беришлари зарур. Бунда мазкур Тартибнинг П бўлимида назарда тутилган шартларга риоя қилиниши керак.
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишда корхоналарда ўтган давр учун солиқ тўлаш бўйича ўша даврда амалда бўлган солиқ солиш тизимидан келиб чиққан ҳолдаги мажбуриятлар сақланиб қолади.
3. Корхонани солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ хизмати органи томонидан корхона ариза берган кундан бошлаб ўн кун муддатда чиқарилади.
4. Соддалаштирилган шаклда ҳисобни олиб боришга қарор қилган корхона ўз аризаги қондирилгандан кейин белгиланган шаклдаги хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини рўйхатдан ўтказиш учун уни давлат солиқ хизмати органига тақдим этади.
5. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарининг биринчи бетида ариза имзоланган санани белгилаб қўяди.
6. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисоботлар билан муомала қилиш қоидалари татбиқ этилади.
7. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашни рад этиш ва навбатдаги календарь йил бошидан солиқ солишнинг умумий белгиланган тизимига қайтиш календарь йил тугашидан камида 15 кун олдин давлат солиқ органига тегишли ариза берилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
8. Солиқ хизматининг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
9. Ягона солиқ тўлашдан солиқ солишнинг аввалги тизимига йил давомида ўтказилмайди.
V. Ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва уни тўлаш муддатлари
1. Ягона солиқ солиқ солинадиган оборот ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади.
2. Ягона солиқ бўйича ҳисоб-китоблар давлат солиқ хизмати органларига чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
3. Ягона солиқ бюджетга ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатидан кечиктирилмасдан тўланади.
4. Ягона солиқ суммаси маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Тўловчиларнинг жавобгарлиги
Тўловчилар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
VII. Давлат солиқ хизмати органларининг назорат қилиши