Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2545-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 23 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2545, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 710-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 апрель,
2-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/2545-2/0446-сон)