30.04.2026 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизириқ тумани 3-сон техникумини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини касбий таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, ёшларга касб ва мутахассисликларни эгаллаши учун қулай шароитлар яратиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциясига мос ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги собиқ Қизириқ иқтисодиёт коллежи негизида Қизириқ тумани 3-сон техникуми (кейинги ўринларда — техникум) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникум Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани «Янгиҳаёт» МФЙ Боғбонлар кўчаси 2-уй манзилидаги собиқ Қизириқ иқтисодиёт коллежининг бино ва иншоотларига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникум Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тизимида фаолият юритувчи давлат муассасаси шаклидаги касбий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти амалдаги касбий таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиби асосида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумга умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари белгиланган тартибда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади ҳамда ўқув жараёни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумда ички ва ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари, иш берувчи ташкилотларнинг таклифлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги буюртмаси асосида касб ва хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган қисқа муддатли курслар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техникумнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида ўрта бўғин кадрларига талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта бўғин кадрлари тайёрлашда ички ва ташқи меҳнат бозорида таклифларни ўрганиш, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш ҳамда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш жараёнига корхона ва ташкилотларнинг соҳа мутахассислари, малакали хорижий мутахассислар ҳамда олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш орқали ташқи меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини қисқа муддатли касбларга ҳамда хорижий тилларга ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касбий таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрлаш учун зарур моддий-техник ва ўқув-методик базани яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда техникумда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) техникумни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва ўқув устахоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлашда сунъий интеллект ҳамда «яшил» иқтисодиёт тенденцияларини инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2026 йил 1 майга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026/2027 ўқув йили учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Сурхондарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгаши таклифи асосида техникумга ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига мос равишда юқори малакали педагогларни ишга қабул қилишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар йили апрель-май ойларида «Касб ва ёшлар» очиқ мулоқот ойлигида умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчиларини техникумдаги мавжуд касбларга йўналтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) техникум биносини капитал таъмирлаш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарурий маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 октябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан биргаликда техникумга ўқишга қабул қилинган, хорижда ишлаш истагида бўлган ўқувчиларни хорижий иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, инглиз, немис, корейс, япон ва рус тилларига ўқитишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ўқитиш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда техникумда халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 майга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда техникум битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили июль-август ойларида техникум битирувчилари учун иш берувчиларни жалб қилган ҳолда, ярмаркалар, шу жумладан, «Карьера куни» тадбирларини ўтказсин, ўқув йили давомида корхона ва ташкилотларда тасдиқланган режа-график асосида «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ҳисобидан ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирлар 2026 йилда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 09/26/217/0438-сон)