Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АХБОРОТ ФАОЛИЯТ ВА МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 153-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш ва тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Усмонов Тимурбек Бекмуродович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан ташкил этилган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси таркибига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 8 сентябрь,
385-сон