Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2000 23.04.1994 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ЯДРО МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 338-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада радиоактив материалларни қазиб олиш, ядро хавфи бўлган объектлардан фойдаланишда ишларнинг хавф-хатарсиз амалга оширилиши устидан давлат назоратини ташкил этиш, шунингдек, МАГАТЭ билан ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ядро қурилмаларида атом энергиясидан хавф-хатарсиз фойдаланилиши ва хавфли юкларни ташиш шарт-шароитлари устидан давлат назоратини таъминлаш, текшириш ва тартибга солиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг таркибида ходимлари сон 5 нафар бўлган атом назорати, ходимлари сони 6 нафар бўлган хавфли юкларни ташиш шарт-шароитлари устидан назорат инспекциялари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита марказий аппарати тузилмасига ходимлари сони 5 нафар бўлган хавфли ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларни экспертиза қилиш ва баҳолаш бўлими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетида «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси аппаратидаги қўшимча штатларни таъминлаш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси икки ой муддатда янги ташкил этилаётган инспекциялар ҳамда бўлим тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Бошгидромет» ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига республикада радиация назорати асбобларини ишлаб чиқарувчи қувватларни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-сон