Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ТОПОГРАФИЯ ТЕХНИКУМИНИ ТОШКЕНТ ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ТЕХНИКУМИ ДЕБ ҚАЙТА НОМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Техникумнинг номини ўзи етиштириб чиқараётган мутахассисларнинг ихтисосликлари ва малакаларига мувофиқ келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармасининг Тошкент топография техникумини Тошкент геодезия ва картография техникуми деб қайта номлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 апрель,
222-сон