Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
қарори
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2590-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сон қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 апрель,
3-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 апрель,
48-сон
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 15 апрелдаги 3-сон ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 14 апрелдаги 48-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3357, 2022 йил 31 март)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3597, 2025 йил 14 январь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пестицидлар — зарарли организмларга қарши курашиш учун қўлланиладиган моддалар.».
2. 12-банддаги ««Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар ««Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/2590-3/0419-сон)