Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 10 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда атом энергетикасини ривожлантиришга, энергиядан фойдаланиш хавфсизлигини, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳамда ушбу соҳадаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган органларнинг ваколатларини аниқлаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ваколатлари аниқлаштирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг фаолиятини ҳамда ушбу соҳага доир давлат дастурлари ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга, ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ-565-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 590-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 10-модданинг:
биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «атом энергетикаси соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи» деган сўзлар «атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 11-модданинг учинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 12-модда:
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)»;
биринчи — олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органи:
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек мазкур соҳадаги нормалар ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади»;
ўн тўртинчи хатбошисидаги «аварияга оид» деган сўзлар «атом энергиясидан фойдаланиш объектларида аварияга оид» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ўз ваколатлари доирасида бажарилишини таъминлайди»;
учинчи қисмидаги «Ваколатли давлат бошқаруви органи» деган сўзлар «Ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 13-модданинг биринчи қисмидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин:
«131-модда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади»;
6) 14-модда:
номидаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари»;
иккинчи қисмидаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 15-модда:
иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органларидан» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 16-модда:
биринчи қисмидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органларига» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва хўжалик бошқаруви органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 17-модда:
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва ўй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 23-модда:
биринчи қисмидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назорати махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат текшируви Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади»;
саккизинчи қисмидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органи» деган сўзлар «давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 26-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органи» деган сўзлар «давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 33-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органи, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «давлат органи, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 46-модданинг:
биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 48-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органини» деган сўзлар «давлат органини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 50-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 51-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органини» деган сўзлар «давлат органини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 57-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 58-модданинг учинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 апрель,
ЎРҚ-1140-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)