Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2025 йил 8 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва БМТ Туризм ўртасида Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг «Ипак йўлида туризм» тематик офисини таъсис этиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида БМТ Туризм котибиятига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 апрель,
ПҚ-147-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 07/26/147/0394-сон)