16.04.2026 йилдаги ПФ-62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.04.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим тоифадаги оилаларнинг манзилли ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ҳамда пенсия таъминотига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотин) ҳалок бўлган ота-оналарга (беваларга) уй-жой коммунал-хизматлар тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация пул тўловини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пенсия таъминотига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-62-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги ПФ-62-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармони билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхатининг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

2.

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар, шунингдек, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотин) ҳалок бўлган ота-оналар (бевалар)

45

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш схемасининг «4 — 6-босқич» позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1. Пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушган тақдирда пенсия тайинлаш жараёнини тўхтатади.

2. Пенсия ёшига тўлган фуқарога пенсия тайинланмаганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушган тақдирда, Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали электрон сўров юборади.

3. Пенсия ёшига тўлган фуқароларга пенсия тайинланмаганлиги тўғрисида электрон маълумотлар келиб тушган тақдирда, Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот тизимига фуқаронинг ЖШШИР рақами ва хабар матнини юборади.

Электрон маълумотлар келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

5-босқич

1. Ички ишлар вазирлиги

1. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Электрон маълумотлар келиб тушганидан сўнг автоматик тарзда

2. Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг мобил телефон рақамига хабар матнини ёки мобил телефон рақами расмийлаштирилмаганлиги ҳақидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

3. Пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд пенсия ёшига тўлган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

1. 1 иш кунида

2. Пенсия тайинланган тақдирда, пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия миқдори, пенсия тайинлаш муддати, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисида СМС-хабар юборади.

Агар фуқаронинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсионерга ушбу маълумотларни унинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказади.

2. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

3. Фуқаро тайинланган ёшга доир пенсия миқдоридан норози бўлганида ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, ёшга доир пенсияга кейинчалик чиқиш хоҳишини билдирган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрган ҳолда ариза бериш орқали ёхуд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда тайинланган пенсияни рад қилади.

3. Хабарнома олингандан сўнг 10 кун ичида

4. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда, фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига рад этиш сабаблари, қўшимча ҳужжат тақдим қилиш муддати, тартиби ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида СМС-хабар юборади.

Агар фуқаронинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсионерга ушбу маълумотларни унинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказади.

4. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 06/26/62/0374-сон)