Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1872-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон буйруғи (рўйхат рақами 1872, 2008 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 апрель,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.».
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини кўрсатаётган трансфер-агент инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.».
3. 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «малака гувоҳномаси» деган сўзлар «малака сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 10-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Трансфер-агент инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақли (бундан учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилган қимматли қоғозларни қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатиш тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ўтказиш мустасно):»;
еттинчи хатбошидаги «топширишга ҳақли» деган сўзлар «топшириш» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
«201. Трансфер-агентнинг функцияларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатлар шаклида қабул қилиниши, қайта ишланиши ва узатилиши мумкин.».
6. 29-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «гувоҳномасидан» ва «гувоҳномани» деган сўзлар тегишли равишда «сертификатидан» ва «сертификатни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)