15.04.2026 йилдаги 171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.04.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини жорий этиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарорида коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига иловага мувофиқ коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш паспортини тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида кўчмас мулкнинг коммунал тармоқларга уланмаганлик маълумотлари мавжуд ахборот тизими «E-notarius.uz» ахборот порталига интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда ижро ишлари доирасида фуқаролар тўлаган коммунал тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда ушбу хизматларни кўрсатишнинг ҳар бир босқичида ариза берувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинув жараёни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари белгиланган тартиби кўрсатилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 апрелдаги 171-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «51» рақами «52» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 52-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
52-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Давлат хизмати номи

Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ ва «VEOLIA ENERGY TASНKENT» МЧЖ ХК

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

кадастр рақами;

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

телефон рақами;

СТИР;

кадастр рақами;

абонент ҳисобрақами (мавжуд бўлса).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

Ариза берувчининг хоҳишига кўра бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга сўров юбориш имконияти яратилади.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 09/26/171/0354-сон)