Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 4 мартда киритилган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 март,
1888-V-сон