Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚТ-3-сонли қонунчилик таклифи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2025 йил 29 сентябрда қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚТ-3-сонли қонунчилик таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси мазкур қонунчилик таклифидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда депутатларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш масаласини кўриб чиқсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 март,
1840-V-сон