Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 4 мартда киритилган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 март,
1877-V-сон