Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
буйруғи
«Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги наъмунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2799-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2016 йил 30 майдаги 6-мҳ-сон «Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа (рўйхат рақами 2799, 2016 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 280-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 3 апрель,
32-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 3 апрелдаги 32-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда:
а) номидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) номидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Намунавий низом умумий ўрта таълим ташкилоти (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) педагогик кенгашининг мақсади, асосий вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди ҳамда педагогик кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда қўлланилади.»;
д) 1-банддаги «умумтаълим муассасаси» ва «таълим муассасасида» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилоти» ва «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
э) 2-банддаги «умумтаълим муассасаларига» деган сўзлар «таълим ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ф) 3, 11 ва 22-бандлардаги «умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Педагогик кенгашнинг мақсади таълим ташкилотида давлатнинг таълим сиёсатини амалга ошириш, таълим ташкилотининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, уни такомиллаштиришда педагогик жамоанинг фаолият йўналишини белгилаш, таълимдаги ютуқларни ва илғор педагогик тажрибаларни амалиётга жорий этишда педагогик жамоани бирлаштириш, демократия, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида таълим ташкилоти бошқарувини амалга оширишдан иборат.»;
ҳ) 5-бандда:
иккинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги «умумтаълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасасининг васийлик кенгаши» ва «умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилотининг кузатув кенгаши» ва «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссиянинг Умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилоти ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг Умумий ўрта таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилардаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасасида» сўзлари «таълим ташкилотида» сўзлари билан;
ўн еттинчи хатбошидаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «ушбу муассаса» ва «таълим муассасаларида» деган сўзлар тегишли равишда «ушбу ташкилот» ва «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 6-банддаги «умумтаълим муассасаси» ва «Умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилоти» ва «Таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, йиғилишга тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ташкилотнинг ота-оналар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.»;
к) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Умумтаълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 9-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 10-банддаги «умумтаълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Педагогик кенгаш баённомаси электрон шаклда (матн кўринишида) тайёрланиб, йиғмажилдларга (реестр) тикиб борилади.»;
о) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «баённомаларини қайд этиш дафтарида» деган сўзлар «баённомаси матнида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 18-бандда:
иккинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги «умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссияга» деган сўзлар «таълим ташкилоти ҳузуридаги ишчи гуруҳга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссиянинг» деган сўзлар «таълим ташкилоти ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қ) 19-бандда:
иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «умумтаълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «умумтаълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 20-бандда:
биринчи хатбошидаги «Умумтаълим муассасасида» деган сўзлар «Таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилотнинг) буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотининг педагогик кенгаши тўғрисидаги низом;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«педагогик кенгаш баённомаси йиғмажилдлари (реестри);»
с) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «баённомаларини қайд этиш дафтари» деган сўзлар «баённомалари» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 10/26/2799-2/0346-сон)