Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2026 йил 11 март куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2025 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2025 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 март,
1833-V-сон