Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Белгиласинки, кўрсатиб ўтилган комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолларда уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар уларнинг таркибига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 июль,
302-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашини тузиш тўғрисида» 1997 йил 27 мартдаги 163-сон қарорига 3-иловада:
Коммуникациялар комплекси котибияти мудири С. Ё. Абдураҳмонов, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари Б. Э. Хўжаев, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раиси Қ. М. Сидиқназаров, Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Т. Б. Усмонов, Инвестиция дастурлари департаменти бош мутахассиси Ё. Т, Собитов ишчи гуруҳи аъзолари этиб тасдиқлансин, Ш. К. Қодиров, Г. К. Саидова, Л. А. Ахметов, Т. Т. Рисқиев кўрсатиб ўтилган вазифалардан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 июлдаги 287-ф-сон фармойишида:
Молия вазирининг ўринбосари Ж. А. Қўчқоров ва «Ўзбекнефтегаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари Х. Б. Жумаев мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари этиб тасдиқлансин, В. С. Беганов, И. А. Зайнутдинов кўрсатиб ўтилган вазифалардан озод этилсин.