07.04.2026 йилдаги ПҚ-130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.04.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий логистика ва етказиб бериш занжирларидаги узилишлар шароитида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида кескин тебранишларнинг олдини олиш, ички истеъмол бозорида мол ва қўй гўшти нархлари барқарорлигини сақлаш ҳамда тўлиқ занжирда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш учун вақтинчалик, шаффоф ва тенг шартларда қўлланадиган чораларни жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Янги молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорлик субъектларига мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Аграр соҳада тўловлар агентлигининг ҳисоб-китобларига асосан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йил харажатларидан мақбуллаштириш белгиланган маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич 300 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Аграр соҳада тўловлар агентлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) субсидияларни ажратиш тартибларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-130-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 07/26/130/0322-сон; 06.08.2026 й., 07/26/293/0822-сон)