Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 23.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 822
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Стандарти, 23.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 822
Кучга кириш санаси
01.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

1999 йил 9 сентябрда, 75-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Аудитнинг миллий стандарти
10-сонли АМС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Молия ҳисоботи таркибида бошқа маълумотлар»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 сенябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 822]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур стандартнинг мақсади молиявий ҳисобот таркибидаги бошқа маълумотнинг тўғрилигини аниқлаш учун аудиторлик тартиб-таомилларини белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур стандарт талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутадиган аудитни амалга ошириш чоғида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, бундан улар тавсия тусида эканлиги бевосита кўрсатилган қоидалар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУШУНЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқа маълумотлар ― текширилган молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича аудиторлик хулосасидан ташқари, хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилинган, текширилган молиявий ҳисоботларни ўз ичига оладиган ҳужжатларда кўрсатилган ҳар қандай маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муҳим зиддиятликлар ― текширилган молиявий ҳисоботларда бўлган маълумот билан ҳужжатнинг бошқа қисмларида бўлган маълумот орасидаги жиддий фарқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиддий бузиб кўрсатишлар ― жиддий зиддиятларга қараганда бошқа ҳолатни ифодалайдиган ва аудитор фикрига кўра жиддий ҳисобланган фактларнинг бузилишидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР МАНБАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бошқа маълумотлар қуйидагилардан таркиб топиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Ижроия органи раиси ёки иш бошқарувчининг хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Молиявий ҳисоботлар ва ички назорат учун жавобгарлиги хусусида маъмуриятнинг баёноти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Асосий молиявий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Молиявий шарҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) капитал қўйилмаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) техник хизмат кўрсатиш ва капитал таъмирлаш, реклама, ҳамда тадқиқот ва ишланмалар бўйича эксплуатация харажатларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Тушунтириш хатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Молиявий маълумотларни тасвирлаш учун чизмалар, жадваллар ва графиклар, уларга берилган тушунтиришлар билан бирга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎҚИШ ВА ҚЎШИМЧА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бошқа маълумотларни ва текширилган молиявий ҳисоботларни ўз ичига олган ҳужжатларни аудитор томонидан ўқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳужжатни ўқиётган аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти ва молиявий аҳволи билан тўлиқ танишган бўлиши, аудит пайтида аниқланган муаммолардан хабардор бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аудитор бошқа маълумотларни текширилган молиявий ҳисоботлар билан таққослашдан ташқари маълумотлардаги рақамларни қайта ҳисоблайди, уларни иш қоғозларидаги рақамлар билан солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар бошқа маълумотлар молиявий ҳисоботларга киритилган маълумотларни ўз ичига олса, бундай маълумотлар текширилган молиявий ҳисоботлардаги худди шундай маълумотлар билан таққосланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бошқа маълумотларда қайд этилган барча кўрсаткичлар текширилган молиявий ҳисоботлар асосида қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Янгидан ҳисоблаб чиқилган маълумотлар бошқа маълумотлардан олинган кўрсаткичлар билан таққосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошқа маълумотлар молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар, масалан сотилган маҳсулот таннархи, савдо харажатлари ва умумий бошқарув харажатлари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган тушунтириш хатларини ўз ичига олиши мумкин. Ана шу тушунтириш хатларининг айрим қисмлари аудитор иш қоғозларидаги кенгайтирилган ишчи баланс маълумотлари билан таққосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИДДИЙ ЗИДДИЯТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар бошқа маълумотларни ўрганаётганда аудитор ана шу маълумот билан текширилаётган молиявий ҳисобот ўртасида жиддий зиддиятларни аниқласа, аудитор молиявий ҳисобот ёки бошқа маълумотлар тузатишга мухтожлигини ёки йўқлигини аниқлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агар текширилаётган ҳисоботга тузатиш киритиш зарур бўлса-ю, хўжалик юритувчи субъект тузатишларни ўз молиявий ҳисоботига киритишдан бош тортса, аудитор шак-шубҳасиз ижобий хулосадан фарқ қилувчи хулоса тузиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар бошқа маълумотлар тузатишга муҳтож бўлса-ю, хўжалик юритувчи субъект унга тузатишлар киритишдан бош тортса, аудитор аудиторлик хулосасига аниқланган жиддий зиддиятлар баён этилган хатбошини киритиш масаласини кўриб чиқиши ёки бошқа чоралар кўриши шарт. Кўрилган чоралар, масалан, дастлабки аудиторлик хулосасидан фарқланадиган янги хулосани тузиш ёки фикрни ифодалашдан бош тортиш, алоҳида ҳолатларга, зиддиятларнинг табиати ва муҳимлигига боғлиқ бўлади. Аудитор юзага келган вазиятда бундан кейинги ҳаракатлари хусусида тавсиялар олиш учун юристга мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИДДИЙ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жиддий зиддиятларни аниқлаш мақсадида бошқа маълумотларни ўрганаётган аудитор жиддий бузиб кўрсатишлар фактларини аниқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур стандарт нуқтаи назаридан олганда «фактларни жиддий бузиб кўрсатишлар» бошқа маълумотларда мавжуд бўлади, агарда текширилаётган молиявий ҳисоботда акс этган масалаларга тааллуқли бўлмаган бундай маълумот нотўғри тақдим этилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар аудитор бошқа маълумотларда жиддий бузиб кўрсатиш фактлари борлигини аниқласа, ушбу масалани у хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан муҳокама қилиши керак. Масалани раҳбарият билан муҳокама қилаётганида аудитор бошқа маълумотларнинг ва аудитор сўровларига раҳбарият жавобларининг асосланганлигини ҳар доим ҳам баҳолай олмайди ва мулоҳазалар ҳамда фикрлар ўртасида ҳақиқатан ҳам фарқ бор-йўқлигини кўриб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар аудитор, шубҳасиз жиддий бузиб кўрсатилган фактлар мавжуд деб ҳисоблаган тақдирда, у раҳбариятдан малакали учинчи томон билан, хусусан хўжалик юритувчи субъектнинг юристи билан маслаҳатлашишни сўраши лозим ва олинган жавобни таҳлил қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар аудитор бошқа маълумотларда бузиб кўрсатиш фактлари мавжуд деган хулосага келса ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти уни тузатишдан бош тортса, аудитор ўзининг нуқтаи назарини ёзма шаклда ижроия кенгашига маълум қилиши ва кейинги ҳаракатлари хусусида ўз юристи билан маслаҳатлашиб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ ТУЗИЛГАН САНАДАН КЕЙИН БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аудитор ҳеч қандай бошқа маълумотлардан аудиторлик хулосаси тузилгунга қадар фойдалана олмаган тақдирда, у бошқа маълумотлар билан молиявий ҳисоботнинг мувофиқ келмаслигининг жиддийлик даражасини аниқлаши учун бошқа маълумотларни иложи борича энг қисқа муддатларда ўрганиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агарда бошқа маълумотларни ўрганиш чоғида, аудитор жиддий зиддиятларни аниқласа ёки очиқдан-очиқ жиддий бузиб кўрсатиш фактларини топган ҳолларда, у молиявий ҳисобот ва бошқа маълумотларни қайтадан кўриб чиқишга зарурият борлигини аниқлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агарда, текширилаётган молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, у ҳолда «Баланс тузилган санадан кейинги воқеалар» стандарти қоидаларига амал қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агарда, бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлганда ва хўжалик юритувчи субъект уни амалга оширишга рози бўлган ҳолларда аудитор шароитдан келиб чиқиб тартиб-таомилларни бажариши шарт. Тартиб-таомилларга илгари чиқарилган молиявий ҳисобот, аудиторлик ҳисоботи ва бошқа маълумотларни фойдаланувчиларга ўзгаришлар тўғрисида хабар берилганига ишонч ҳосил қилиш учун раҳбарият амалга оширган тадбирлар шарҳи киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлганда, лекин раҳбарият қайта кўришдан бош тортган ҳолларда аудитор тегишли ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлигини кўриб чиқиши шарт. Бундай ҳаракатларга аудиторда шубҳа уйғотган бошқа маълумотларга доир масалала ҳақида хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини ёзма шаклда хабардор қилиш, шунингдек, юридик маслаҳат олиш каби тадбирлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КУЧГА КИРИШ САНАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Аудитнинг миллий стандарти 2000 йилнинг 1 январидан кучга киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 11-сон)