LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
2. Мазкур стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилоти (аудитор) томонидан аудитнинг иш ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ягона талабларни белгилаш ҳисобланади.
5. Мазкур стандартнинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутадиган аудитни амалга ошириш пайтида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, тавсиявий тусда эканлиги бевосита кўрсатилган қоидалар бундан мустасно.
6. Мазкур стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади.
Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва/ёки унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
7. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган аудит мажбурий тартибда ҳужжатлаштирилиши, яъни олинган ахборотлар аудитнинг иш ҳужжатларида акс эттирилиши ва мазкур аудит стандартига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Иш ҳужжатлари таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳужжатларнинг намунавий рўйхати аудитнинг мазкур стандартидаги иловада келтирилган.
9. Иш ҳужжатлари аудитни ўтказаётган аудиторлик ташкилоти томонидан тузилиши ёки аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектдан ёки бошқа шахслардан олиниши мумкин.
д) алоҳида тартиб-таомилларни бажариш чоғида аудиторлик ташкилоти ходимлари иши устидан раҳбарлик ва назорат қилишнинг зарурий даражасига;
11. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларда тузилиши кўзда тутилган ҳужжатлар аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатлари таркибига мажбурий тартибда киритилади.
12. Иш ҳужжатларининг шакллари, агар Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларда бундай шакллар назарда тутилмаган бўлса, аудиторлик ташкилоти томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилади.
13. Иш ҳужжатлари аудитни ўтказаётган аудиторлик ташкилотининг тасарруфида бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан, фотонусхалари аудиторлик ташкилоти иш ҳужжатлари таркибига ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги билан киритилиши мумкин.
14. Аудит ўтказилган хўжалик юритувчи субъект ва бошқа шахслар, шу жумладан, солиқ ва бошқа давлат органлари, аудиторлик ташкилотидан иш ҳужжатларини ёки унинг нусхаларини тўлиқ ёки бирор-бир қисмини тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар, бундан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар мустасно.
15. Иш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар махфийдир ва аудиторлик ташкилоти томонидан ошкор этишга йўл қўйилмайди.
17. Аудиторнинг профессионал мулоҳазасини талаб этувчи барча муҳим масалалар, мазкур масалалар бўйича чиқарилган хулосалар билан биргаликда иш ҳужжатларида акс эттирилиши керак.
18. Иш ҳужжатлари етарлича тўлиқ ва батафсил бўлиши керак, токи тажрибали аудитор у билан танишиб чиққанидан сўнг, аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган аудит тўғрисида умумий таассуротга эга бўлсин.
19. Иш ҳужжатлари таркибига киритилган маълумотлар шундай аниқ баён қилинган ва ифодаланган бўлиши керакки, уларнинг моҳияти ҳамда шакллари аниқ-яққол бўлиши ва турлича талқин қилишнинг имкони бўлмаслиги керак.
21. Иш ҳужжатлари ўз вақтида: аудитнинг бошлангунига қадар, аудитни ўтказиш жараёнида ва тугаши бўйича тузилиши лозим. Хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик хулосасини тақдим этиш пайтида барча иш ҳужжатлари тузилган (олинган) ва расмийлаштирилиши ниҳоясига етказилган бўлиши лозим.
23. Аудитнинг иш ҳужжатларига кирувчи ҳужжатлар уларга киритилган маълумотлар манбаига ҳаволаларни ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозим.
24. Агар иш ҳужжатларида шартли белгилардан (рамзлардан) фойдаланилган бўлса, у ҳолда бундай белгилар (рамзлар)тушунтирилган бўлиши керак.
25. Ҳар бир иш ҳужжати ўзининг рақам индексига эга бўлиши керак. Рақам индексларини тузиш тизими ва бериш тартиби аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланади.
26. Аудит тугаганидан сўнг, иш ҳужжатлари аудиторлик ташкилотининг архивига мажбурий сақлаш учун топширилиши керак.
27. Иш ҳужжатларининг сақланиши, уларнинг расмийлаштирилиши ва архивга топширилишини аудиторлик ташкилотининг раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс ташкил қилади.
Ўтказилаётган ёки ўтказилган аудитни қайд қилувчи иш ҳужжатларини мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг аудит қилиниши билан банд бўлмаган аудиторлик ташкилотининг ходимларига берилишига, одатда, йўл қўйилмаслиги керак.
28. Аудиторлик ташкилоти иш ҳужжатларининг ишончли сақланишини таъминлаши шарт. Сақлаш муддати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Иш ҳужжатларининг йўқолиши ёки йўқ бўлиши ҳолларида аудиторлик ташкилотининг раҳбари хизмат суриштиришини тайинлаши ва унинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилиши керак.
29. Иш ҳужжатларини аудиторлик ташкилотидан олишни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақатгина унга ваколатли бўлган органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
2. Хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларидан, шунингдек бошқа муҳим юридик ҳужжатлардан кўчирмалар ёки нусхалар.
3. Аудитни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар, шу жумладан, аудит дастурлари ва уларга оид ўзгартишлар.
7. Ўтказилган аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти, ўтказиш санаси ва ҳажми ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги ёзувлар.
8. Ёрдамчилар томонидан бажариладиган ишлар назорат қилингани ва таҳлил этилгани тўғрисида маълумотлар.
9. Аудиторлик тартиб-таомилларини амалга оширган шахслар ва уларнинг бажарилиш вақти тўғрисида маълумотлар.
10. Хўжалик юритувчи субъектни аудитдан ўтказилиши муносабати билан бошқа аудиторлик ташкилотлари, экспертлар ва учинчи шахслар билан олиб борилган ёзишмаларнинг нусхалари.