22.11.1994 йилдаги 562-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

БOЛАЛАРНИ ВАКЦИНАЛАР БИЛАН ТАЬМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни вакциналар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 1995 йилдан бошлаб, республиканинг бюджет истиқболларида ва валюта режасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро болалар фонди (ЮНИСЕФ) ўртасида тузилган Битимга мувофиқ Ўзбекистоннинг ҳисса қўшиб қатнашиши ҳажмларида болаларни иммунизациялаш учун харажатларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини, Бош божхона бошқармасини ва «Ўзташқитранс»ни вакцинанинг келиб тушиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакциналарни совутиш талабларига риоя қилган ҳолда, уларнинг самарали тақсимланишини, фойдаланилишини, шунингдек, етказиб берилишини ва сақланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакцинадан қандай фойдаланилаётгани ва у билан қанча бола эмланганлиги тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонасига ахборот бериб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакцинани ортиш-тушириш ишлари тўхтовсиз амалга оширилишини ва унинг аэропортда бутун сақлаш даврида совутиш камераларига жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг инсонпарварлик хусусиятини ҳисобга олиб, вакцинанинг ички ҳаво йўлларида авиакомпания самолётлари билан бепул ташилишига рухсат этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош божхона бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик вакциналарини божхонада текшириш ва уларни Республикага ўтказиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган юкларни ва кузатиб келувчи шахслари божхона пошлиналари, йиғимлар ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги инсонпарварлик вакциналарини етказиб берувчи ташкилотларнинг виза олишларига ёрдам кўрсатсинлар ва уларни консуллик ва виза йиғимларидан озод қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 22 ноябрь,

562-сон